Mehnat kodeksi

51-modda. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича тармоқ комиссиялари

(51-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)

Тармоқ даражасида ходимлар ва иш берувчиларнинг тенг сонли вакилларидан ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича икки томонлама ёхуд уч томонлама комиссиялар тузилиши мумкин. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича икки томонлама тармоқ комиссияси таркибига ходимлар ва иш берувчиларнинг тармоқ бирлашмалари вакиллари киради. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича уч томонлама тармоқ комиссияси ходимлар ва иш берувчиларнинг тармоқ бирлашмалари таклифи асосида тузилади. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича уч томонлама тармоқ комиссияси таркибига ходимлар ва иш берувчиларнинг тармоқ бирлашмалари вакиллари, шунингдек тегишли тармоқдаги республика ижро этувчи ҳокимият органлари вакиллари киради. Тегишли тармоқдаги давлат республика ижро этувчи ҳокимият органлари иш берувчилар сифатида иш юритган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича уч томонлама тармоқ комиссиясида иштирок этади. Тарафларнинг ҳар биридан бўлган вакилларнинг сон жиҳатидан таркиби тарафларнинг келишувига кўра белгиланади. Ходимлар вакилларининг шахсий таркиби ходимларнинг тегишли тармоқ бирлашмаси томонидан, иш берувчилар вакилларининг шахсий таркиби иш берувчиларнинг тармоқдаги бирлашмаси, тегишли тармоқ республика ижро этувчи ҳокимият органлари вакилларининг шахсий таркиби эса ушбу орган раҳбари томонидан белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.