Yo'l harakati to'g'risidagi qonun

48-modda. Транспорт воситаларини бошқаришга доир тиббий қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслиги юзасидан тиббий текширув

Ушбу Қонуннинг 44-моддасида кўрсатилган ёшга тўлган шахслар автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича таълим ташкилотларига ҳужжатларни топширишдан олдин тиббиёт муассасаларида транспорт воситаларини бошқаришга доир тиббий қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслигини аниқлаш мақсадида мажбурий равишда тиббий текширувдан ўтади. Тиббий текширув ушбу Қонуннинг иловасида қайд этилган тиббий қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслигини аниқлаш мақсадида пулли асосда ўтказилади. Тиббий текширувдан ўтказиш рухсат берилган тиббиёт муассасаларининг рўйхати, тиббий текширувни ўтказганлик учун тарифларнинг миқдорлари ва тиббий текширув натижаларига доир хулосанинг шакли Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.