Yo'l harakati to'g'risidagi qonun

47-modda. Йўл ҳаракати хавфсизлигини тиббий жиҳатдан таъминлаш асослари

Йўл ҳаракати хавфсизлигини тиббий жиҳатдан таъминлаш ҳайдовчиларни мажбурий равишда дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан, шу жумладан рейсдан олдинги тиббий кўриклардан ўтказиш, шунингдек йўл-транспорт ҳодисаларида жабрланган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш, йўл-транспорт ҳодисаларида жабрланган шахсларга ҳодиса юз берган жойнинг ўзида, тиббиёт ходимлари етиб келгунига қадар бирламчи шошилинч ёрдам кўрсатиш усулларини йўл ҳаракати иштирокчиларига, ички ишлар органларининг, бошқа ихтисослаштирилган бўлинмаларнинг мансабдор шахсларига ва аҳолига даврий равишда ўргатиш орқали амалга оширилади. Йўл-транспорт ҳодисаларида жабрланган шахсларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам ҳодиса юз берган жойнинг ўзида тиббиёт ходимлари етиб келгунига қадар бирламчи шошилинч ёрдам кўрсатишдан, шунингдек йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойда, даволаш-профилактика муассасасига олиб борилаётганда ва даволаш-профилактика муассасасида малакали тиббий ёрдам кўрсатишдан иборатдир. Тиббий кўрикларни ўтказиш ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларида жабрланган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш тартиби, тиббиёт ходимлари етиб келгунига қадар бирламчи шошилинч ёрдам кўрсатиш учун транспорт воситасининг салонида туриши шарт бўлган зарур тиббий ашёлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.