Тиббий текширув ўзига тиббий текширувни ўтказиш рухсат этилган тиббиёт муассасаси томонидан, текширувдан ўтаётган шахс шахсини тасдиқловчи ҳужжатни (идентификацияловчи ID-картасини, паспортини, шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатини) кўрсатгач ўтказилади.
Тиббий текширувни ўтказиш учун тиббиёт муассасаси томонидан махсус тиббий комиссия тузилади. Тиббий комиссия таркиби тиббиёт муассасасининг маъмурияти томонидан тасдиқланади.
Тиббий комиссия тиббий текширувдан ўтказиш билан боғлиқ маълумотларни акс эттириш учун тиббий текширувдан ўтаётган шахсларнинг амбулатория карталарини юритади.
Амбулатория картасида тиббий текширувни ўтказишда иштирок этаётган барча шифокорлар ва мутахассисларнинг тиббий текширувдан ўтаётган шахс хусусидаги тиббий хулосалари кўрсатилиши керак.
Тиббий текширув натижаларига кўра тиббиёт муассасаси транспорт воситаларини бошқаришга доир тиббий қарши кўрсатмалар мавжудлиги (мавжуд эмаслиги) тўғрисидаги тиббий комиссия хулосасини электрон шаклда расмийлаштиради ва ахборотнинг махфийлиги таъминланган ҳолда хулосани тиббий текширув ўтказилган пайтдан эътиборан бир иш куни ичида Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига ахборот тизими орқали юборади.
Тиббий комиссия хулосасининг кўчирма нусхаси тиббий текширувдан ўтган шахсга берилади.
Тиббиёт муассасаларига тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларда ушбу Қонуннинг иловасида қайд этилган тиббий қарши кўрсатмалар аниқланган тақдирда, мазкур ахборот унинг махфийлиги таъминланган ҳолда, тиббиёт муассасалари томонидан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига ахборот тизими орқали юборилади.
Тиббий комиссиянинг транспорт воситаларини бошқаришга доир тиббий қарши кўрсатмалар мавжудлиги тўғрисидаги хулосаси, шунингдек ушбу Қонуннинг иловасида кўрсатилган касалликлар аниқланганлиги ҳақидаги ахборот автомототранспорт воситаларининг ҳамда шаҳар электр транспорти воситаларининг ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича таълим ташкилотларига номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилишни рад этиш ҳамда судлар томонидан ҳайдовчиларни транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш учун асос бўлади.
Тиббий комиссияларнинг транспорт воситаларини бошқаришга доир тиббий қарши кўрсатмалар мавжудлиги (мавжуд эмаслиги) тўғрисидаги хулосаларини (ахборотини) киритиш, уларнинг ҳисобини юритиш бўйича ахборот тизимининг ишлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
lex.uz’dagi asl matnYo'l harakati to'g'risidagi qonun
49-modda. Транспорт воситаларини бошқаришга доир тиббий қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслиги юзасидан тиббий текширувдан ўтиш тартиби
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.