Yo'l harakati to'g'risidagi qonun

42-modda. Меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган ҳайдовчиларнинг ҳуқуқлари

Меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган ҳайдовчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга: иш берувчидан ҳаракатланиш йўналиши, ташиладиган юк ҳақида, ўз ҳаёти ва соғлиғи учун мавжуд бўлган таҳдид тўғрисида, шунингдек ташишни амалга ошириш чоғида зарарли ва (ёки) хавфли омиллар таъсиридан ўзининг ҳимоя қилинишига доир чора-тадбирлар ҳақида ишончли ахборот олиш; белгиланган талабларга мувофиқ шахсий ҳимоя воситалари, махсус кийим-бош билан таъминланиш; йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича шарт-шароитларни яхшилаш билан боғлиқ бўлган масалаларни кўриб чиқишда иштирок этиш; ўз ҳаёти ва соғлиғига таҳдид соладиган вазият юзага келган тақдирда, ташишни бажаришни бевосита раҳбарини ёки иш берувчининг бошқа вакилини бу ҳақда хабардор қилган ҳолда рад этиш; йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида малакасини ошириш ва касбий қайта тайёргарликдан ўтиш; меҳнат вазифаларини бажариш чоғида ўз соғлиғига етказилган зарарнинг ўрни қопланиши; иш берувчининг йўл ҳаракати соҳасидаги ғайриҳуқуқий қарорлари ва ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш. Меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган ҳайдовчилар қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.