Yo'l harakati to'g'risidagi qonun

41-modda. Транспорт воситаларидан фойдаланишга боғлиқ фаолият билан шуғулланувчи юридик шахсларнинг ходимларини йўл ҳаракати хавфсизлиги масалалари бўйича ўқитиш, уларнинг малакасини ошириш, уларга йўл-йўриқ кўрсатиш ва уларнинг билимларини текшириш

Транспорт воситаларидан фойдаланишга боғлиқ фаолият билан шуғулланувчи юридик шахсларнинг ходимларини йўл ҳаракати хавфсизлиги масалалари бўйича ўқитиш, уларнинг малакасини ошириш, уларга йўл-йўриқ кўрсатиш ва уларнинг билимларини текшириш юридик шахс томонидан ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида юридик шахс йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича дастлабки, рейсдан олдинги, махсус, мавсумий ва қўшимча (навбатдан ташқари) йўл-йўриқлар кўрсатилишини таъминлаши шарт. Транспорт воситаларидан фойдаланишга боғлиқ фаолият билан шуғулланувчи юридик шахсларнинг йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланган махсус дастурлар бўйича уч йилда камида бир марта ўз малакасини ошириб, малака имтиҳони топшириши керак.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.