Yo'l harakati to'g'risidagi qonun

40-modda. Транспорт воситаларидан фойдаланишга боғлиқ фаолият билан шуғулланувчи юридик шахсларга доир асосий талаблар

Транспорт воситаларидан фойдаланишга боғлиқ фаолият билан шуғулланувчи юридик шахслар: ҳайдовчиларнинг ишини йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминловчи талабларга мувофиқ ташкил этиши; ҳайдовчиларнинг қонунчиликда белгиланган меҳнат қилиш ва дам олиш режимига риоя этиши; ҳайдовчиларнинг малакасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиши; транспорт воситаларининг созлигини ва бут сақланишини таъминлаши, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи техник носозликлар мавжуд бўлганда транспорт воситаларидан фойдаланишга йўл қўймаслиги; ўзига тегишли транспорт воситалари иштирокида содир этилган йўл-транспорт ҳодисаларининг ва Йўл ҳаракати қоидалари бузилишларининг сабабларини таҳлил қилиши ҳамда уларни бартараф этиш чораларини кўриши; тиббиёт ходимларини жалб этган ҳолда ҳайдовчиларнинг тиббий кўрикларини, ҳайдовчиларнинг йўл-транспорт ҳодисаларида жабрланганларга ҳодиса юз берган жойнинг ўзида, тиббиёт ходимлари етиб келгунига қадар бирламчи шошилинч ёрдам кўрсатиш бўйича кўникмаларини такомиллаштиришга доир тадбирларни ташкил этиши ва ўтказиши; ходим ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ бўлган ҳолда меҳнатда майиб бўлганлиги, касб касаллигига чалинганлиги ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланганлиги муносабати билан унинг ҳаётига ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича ўз фуқаролик жавобгарлигини «Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда суғурталаши шарт. Транспорт воситаларидан фойдаланишга боғлиқ фаолият билан шуғулланувчи юридик шахслар зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин. Автомобиль транспортида ёки ер усти шаҳар электр транспортида йўловчилар, багаж ва юк ташиш фаолиятини амалга ошираётган юридик шахслар ташишнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳайдовчиларга нисбатан йўл ҳаракати тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ қўшимча талаблар қўйиши мумкин. Юридик шахслар транспорт воситаларининг сонига қараб йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича хизматларни ташкил этади ёки лавозимлар жорий этади. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларининг сонини аниқлаш нормативлари қонунчиликда белгиланади. Юридик шахслар томонидан ўтказиладиган йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга доир тадбирларни молиялаштириш уларнинг ўз маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.