Yo'l harakati to'g'risidagi qonun

24-modda. Тўхтаб туриш жойларига доир талаблар

(24-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)

Кўп квартирали уйларга туташ ҳудудларнинг белгиланган чегараларида тўхтаб туриш жойларини қуриш тўғрисидаги қарорлар ҳудудни режалаштириш бўйича тасдиқланган ҳужжатларга мувофиқ маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинади. Бунда қурилиш ишлари шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Тўхтаб туриш жойларини жойлаштириш экологик хавфсизликни таъминлаш ҳамда атроф-муҳитга, аҳолининг соғлиғи ва осойишталигига салбий таъсирни камайтириш ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади. Тўхтаб туриш жойларининг белгиланган мақсади ва имкониятлари (жойлар сони) шаҳарсозлик нормаларига ва қоидаларига мувофиқ белгиланади. Тўхтаб туриш жойларига бўлган эҳтиёжларни аниқлаш учун мазкур ҳудудда фойдаланувчиларга хизмат кўрсатилиши учун зарур бўлган транспорт воситаларининг сони, шунингдек уларнинг келгусида кўпайтирилиши инобатга олинади. Тўхтаб туриш жойлари йўл ҳаракатини ташкил этиш бўйича ҳужжатларда кўрсатилган эҳтиёжга мос келадиган миқдорда ташкил қилинади. Тўхтаб туриш жойларини рўйхатга олиш йўл эгаси томонидан амалга оширилади. Тўхтаб туриш жойларида тўхтаб туриш жойининг кириш ёки ундан чиқиш жойига туташ бўлган алоҳида жойлар ногиронлиги бўлган шахслар бошқарадиган ва ушбу шахсларни ташийдиган транспорт воситалари учун қонунчиликка мувофиқ мажбурий тартибда ажратилади. Электр двигателда ишлайдиган транспорт воситалари учун алоҳида жойлар ажратилади. Бундай жойларда электр қувват манбаларига уланиш имконияти яратилиши мумкин. Тўхтаб туриш жойларидан фойдаланишга монелик қиладиган тўсиқларни ва бошқа конструкцияларни ўрнатиш тақиқланади. Тўхтаб туриш жойларига транспорт воситаларининг киришини, улардан чиқишини ва бу жойларда ҳаракатланишини ташкил этиш махсус ваколатли давлат органлари билан келишилган лойиҳага мувофиқ амалга оширилади. Тўхтаб туриш жойларидан фойдаланувчилар транспорт воситаларини жойлаштиришда тўхтаб туриш жойларининг эгалари томонидан белгиланган тўхтаб туриш жойларидан фойдаланиш қоидаларига риоя этиши шарт. Умумий фойдаланишдаги тўхтаб туриш жойларининг эгалари тўхтаб туриш жойларидан фойдаланиш қоидаларини ҳамма учун қулай бўлган жойларга танишиб чиқиш учун жойлаштириши шарт. Тўхтаб туриш жойларидан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан назорат мазкур тўхтаб туриш жойларининг эгалари томонидан амалга оширилади. Ушбу моддада белгиланган, тўхтаб туриш жойларига доир талабларга риоя этилиши устидан назорат махсус ваколатли давлат органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан амалга оширилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.