Yo'l harakati to'g'risidagi qonun

23-modda. Йўлларда (йўл участкаларида) транспорт воситаларининг ҳаракатланишини чеклаш ёки тақиқлаш

(23-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)

Йўлларда (йўл участкаларида) транспорт воситаларининг ҳаракатланишини чеклаш ёки тақиқлаш тегишли ваколатли давлат органларининг ахборотига асосан қуйидаги ҳолларда амалга оширилади: йўл ҳаракати хавфсизлигига, шу жумладан фуқароларнинг ҳаётига ёки соғлиғига таҳдид бўлганда; экстремал иқлим шароитлари тўғрисида, табиий офатлар, авариялар, ёнғинлар, табиий ҳамда техноген хусусиятли бошқа фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфи ҳақида белгиланган тартибда огоҳлантириш келиб тушганда; экстремал иқлим шароитлари, табиий офатлар, авариялар, ёнғинлар, табиий ҳамда техноген хусусиятли бошқа фавқулодда вазиятлар рўй берганда; йўл-транспорт ҳодисалари содир этилганда; қонунда назарда тутилган тезкор-қидирув тадбирлари, шунингдек процессуал ҳаракатлар амалга оширилаётганда; оммавий тадбирлар (спорт тадбирлари ва маданий тадбирлар, кино- ва фототасвирга олиш, оммавий сайрлар, ярмаркалар, оммавий юришлар ҳамда бошқа тадбирлар) ўтказилаётганда; қўриқланадиган шахслар йўлда ҳаракатланаётганда. Йўлларда (йўл участкаларида) транспорт воситаларининг ҳаракатланишини чеклаш ёки тақиқлаш қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам амалга оширилиши мумкин. Йўл эгалари томонидан жалб қилинадиган йўлларни таъмирлаш ва сақлаш бўйича ташкилотлар ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолларда, шунингдек йўлнинг (йўл участкасининг) транспорт-эксплуатация сифати ёмонлашганда ва бошқа шунга ўхшаш ҳолларда, таъмирлаш-қурилиш ишлари олиб борилаётганда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларини бу ҳақда хабардор қилган, йўллардан фойдаланувчиларни оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиб хабардор этган ҳамда йўл ҳаракатини ташкил этишнинг тегишли техник воситаларини ўрнатган ҳолда, транспорт воситаларининг ҳаракатланишини Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бўлинмалари билан келишувга кўра чеклаш ёки тақиқлаш ҳуқуқига эга. Йўл эгалари йўллардаги ёки уларнинг айрим участкаларидаги ҳаракатланишни ажратилган минтақада ишлар олиб борилаётганда бундай ишларни олиб бориш транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ҳаракат хавфсизлигига таҳдид қилган ҳолларда ҳам чеклашга ёки тақиқлашга ҳақли. Ишларни олиб бориш учун йўлларда ёки уларнинг айрим участкаларида ҳаракатланишни чеклаш ёки тақиқлаш йўллар эгаларининг розилиги билан амалга оширилади. Шошилинч, кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда, йўлларда (йўл участкаларида) ҳаракатланишни чеклаш ёки тақиқлаш ишларни амалга ошириш учун олдиндан розилик олмасдан туриб, бироқ йўлларнинг эгаларини ва Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматини бу ҳақда мажбурий равишда хабардор қилган ҳолда жорий этилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.