Пулли тўхтаб туриш жойларининг эгалари пулли тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун тўлов миқдорини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланадиган чекланган миқдорлардан юқори бўлмаган тарифлар бўйича мустақил равишда белгилайди.
Пулли тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун тўлов нақд пул шаклида ёки нақд пулсиз шаклда, тўлов тизимларидан, шу жумладан автоматлаштирилган тўлов тизимларидан фойдаланилган ҳолда амалга оширилади.
Пулли тўхтаб туриш жойларини ташкил этиш чоғида ушбу Қонуннинг 24-моддасида белгиланган талаблар бажарилади.
Пулли тўхтаб туриш жойларининг эгалари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
пулли тўхтаб туриш жойларидан бепул ёки имтиёзли фойдаланиш ҳуқуқи бериладиган фойдаланувчиларнинг рўйхатини белгилаш;
пулли тўхтаб туриш жойларидан бепул ёки имтиёзли фойдаланиш ҳуқуқи бериладиган транспорт воситаларининг рўйхатини белгилаш.
Пулли тўхтаб туриш жойларининг эгалари:
пулли тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун автоматлаштирилган тўлов тизимини жорий этиши;
пулли тўхтаб туриш жойлари ташкил этилган ҳудудда йўл белгилари ўрнатилишини, шунингдек видеокузатув тизимлари ёки қўриқлашнинг бошқа техник воситалари ўрнатилиши ва узлуксиз ишлашини таъминлаши;
тўхтаб туриш жойининг кириш ёки ундан чиқиш жойига туташ бўлган тўхтаб туриш жойлари орасидан ногиронлиги бўлган шахслар бошқарадиган ёки уларни ташийдиган транспорт воситалари учун тўхтаб туриш жойлари ажратилишини таъминлаши шарт.
Пулли тўхтаб туриш жойларининг эгалари қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ва уларнинг зиммасида ўзга мажбуриятлар бўлиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matnYo'l harakati to'g'risidagi qonun
25-modda. Пулли тўхтаб туриш жойларига доир талаблар. Пулли тўхтаб туриш жойлари эгаларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.