Yo'l harakati to'g'risidagi qonun

12-modda. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг йўл ҳаракати соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси: божхона постлари ҳудудларида йўл ҳаракатини ташкил этади; божхона постлари ҳудудларини йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситалари билан таъминлайди; чет давлатларда рўйхатдан ўтказилган ва ҳайдовчилари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Йўл ҳаракати қоидаларини бузган транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиб кетаётган ҳайдовчилардан ёки бошқа шахслардан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун тайинланган жарималар ундирилишини таъминлайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.