Yo'l harakati to'g'risidagi qonun

13-modda. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва фуқароларнинг йўл ҳаракати соҳасидаги тадбирларни амалга оширишда иштирок этиши

(13-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар: йўл ҳаракатини ташкил этиш бўйича тадбирларни амалга оширишда, шунингдек йўл-транспорт ҳодисаларининг профилактикасида иштирок этади; йўл ҳаракати тўғрисидаги қонунчиликни, йўл ҳаракати соҳасидаги норматив ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади; йўл ҳаракати тўғрисидаги қонунчиликнинг ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади; давлат ҳокимияти органлари ва республика ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан йўл ҳаракати соҳасидаги қарорларни ишлаб чиқишда қонунчиликда назарда тутилган тартибда иштирок этади. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар қонунчиликка мувофиқ бошқа тадбирларда ҳам иштирок этиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.