Yo'l harakati to'g'risidagi qonun

11-modda. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг йўл ҳаракати соҳасидаги ваколатлари

(11-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)

Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати: махсус ваколатли давлат органларига қўриқланадиган шахслар турган объектлар атрофида ҳамда уларнинг ҳаракатланиш йўналишлари (доимий, мунтазам ва захира) бўйлаб йўл ҳаракатини ташкил этиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш тўғрисида таклифлар киритади ва уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади; қўриқланадиган шахслар турган объектлар атрофида ҳамда уларнинг ҳаракатланиш йўналишлари (доимий, мунтазам ва захира) бўйлаб режалаштирилаётган ҳар қандай турдаги ишларни бажаришга доир таклифларни кўриб чиқади; қўриқланадиган шахслар турган объектлар атрофида ҳамда уларнинг ҳаракатланиш йўналишлари (доимий, мунтазам ва захира) бўйлаб жойлашган ер ости коммуникация тармоқларини, темир йўллар кесишмаларини, автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияларини, йўл объектларини таъмирлаш, қуриш, реконструкция қилиш бўйича лойиҳаларни кўриб чиқади ва келишади; қўриқланадиган шахслар турган объектлар ва уларнинг ҳаракатланиш йўналишлари (доимий, мунтазам ва захира) бўйлаб жойлашган, қурилиши режалаштирилган объектларга олиб борувчи алоҳида йўлларни очиш ёки ёпиш тўғрисида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари киритадиган таклифларни Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан ўрганилганидан кейин келишади; қўриқланадиган шахслар турган объектлар атрофида ҳамда уларнинг ҳаракатланиш йўналишлари (доимий, мунтазам ва захира) бўйлаб йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситаларини ўрнатиш (монтаж қилиш), алмаштириш ва олиб ташлаш бўйича таклифларни кўриб чиқади; қўриқланадиган шахслар турган объектлар ҳудудида ҳамда уларнинг ҳаракатланиш йўналишларида (доимий, мунтазам ва захира) йўл ҳаракатини ташкил этиш ҳамда йўл ҳаракати устидан навбатдан ташқари назорат олиб бориш юзасидан махсус ваколатли давлат органларига топшириқлар беради. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.