Yo'l harakati to'g'risidagi qonun

10-modda. Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг йўл ҳаракати соҳасидаги ваколатлари

Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати: йўл ҳаракати соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда иштирок этади; йўл ҳаракати соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ўз ваколатлари доирасида ишлаб чиқади; йўл ҳаракати тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан давлат назоратини ўз ваколатлари доирасида амалга оширади; оғир вазнли, йирик габаритли, хавфли ва махсус юкларни ташувчи транспорт воситаларининг ҳаракатланиш йўналишларини белгилашда иштирок этади; йўлларни, темир йўллар кесишмаларини, шунингдек автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияларини ва йўллар бўйлаб ҳамда йўл бўйи ҳудудларида жойлашган бошқа иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ҳамда капитал таъмирлаш лойиҳаларини йўл ҳаракатини ташкил этишга оид қисм бўйича кўриб чиқади ва келишади; қурилиши (реконструкция қилиниши) ва капитал таъмирланиши тугалланган йўл объектларини, темир йўллар кесишмаларини фойдаланишга қабул қилиш бўйича комиссияларнинг ишида иштирок этади; фойдаланишдаги транспорт воситаларининг техник ҳолати устидан назоратни амалга оширади, транспорт воситаларининг мажбурий техник кўригини ўтказади (бундан жисмоний шахсларга тегишли бўлган М1 тоифасидаги транспорт воситалари мустасно); йўл ҳаракатининг мониторингини ташкил этади ва амалга оширади; йўл ҳаракатини ташкил этиш техник воситаларининг техник ҳолати, шунингдек йўлларнинг ва темир йўллар кесишмаларининг сақланиши, уларнинг йўл ҳаракатини тартибга солиш воситалари билан жиҳозланиши устидан назоратни амалга оширади; йўл ҳаракати соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлмаган йўллардан ва темир йўллар кесишмаларидан фойдаланишни белгиланган тартибда тақиқлайди; йўл ҳаракатини ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширади; йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситаларини ўрнатиш ёки олиб ташлаш юзасидан йўл эгаларига кўрсатмалар киритади, уларни бажариш муддатлари ва сифати устидан назоратни амалга оширади; йўлда (йўлнинг участкасида) транспорт воситаларининг ҳаракатланишини ушбу Қонуннинг 23-моддасига мувофиқ чеклайди ёки тақиқлайди; йўл ҳаракати соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этади; йўлларда ва йўл бўйи ҳудудларида ишларни амалга ошириш бўйича тегишли ташкилотлар билан келишилган таклифларни кўриб чиқади; ўз ваколатлари доирасида давлат органларига ёки бошқа ташкилотларга, уларнинг мансабдор шахсларига йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситаларини ўрнатиш ва улардан фойдаланишга доир фаолиятидаги камчиликларни бартараф этиш ҳақида, бирон-бир йўл участкасида ҳаракат хавфсизлигига таҳдид солувчи, Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига имкон берувчи вазият юзага келганда камчиликларни бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритади, мазкур ёзма тақдимномаларни бажариш чоралари кўрилмаган тақдирда маъмурий жазолар қўллайди; йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситалари лойиҳалаштирилишини, ўрнатилишини (монтаж қилинишини), алмаштирилишини, олиб ташланишини ташкил этади, бу ишларнинг бажарилишини назорат қилади; Тошкент ва Нукус шаҳарларининг, вилоят, туман (шаҳар) марказларининг кўчаларида йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситаларини ўрнатишни (монтаж қилишни), алмаштиришни, олиб ташлашни ҳамда уларга техник хизматлар кўрсатишни амалга оширади; Тошкент ва Нукус шаҳарларининг, вилоят, туман (шаҳар) марказларининг кўчаларида йўл ҳаракатини ташкил этиш техник воситаларининг жойлашувини юритади ва уларнинг жойлашувга мувофиқлиги ҳамда техник ҳолати устидан давлат назоратини амалга оширади; транспорт воситаларининг, Йўл ҳаракати қоидалари бузилишларининг ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларининг ҳисобини юритади ва уларнинг рўйхатга олинишини амалга оширади; миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини, автомототранспорт воситалари рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни ҳамда автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари) учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини беради; маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни ўз ваколатлари доирасида кўриб чиқади. Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.