Йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби (ВМ қарори №2240)

11-band. II. Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши ҳақидаги ҳужжатларни расмийлаштириш — 11-банд

Маъмурий ишларни планшет орқали ёки компьютерда расмийлаштиришда ҳуқуқбузарга: маъмурий ишнинг электрон шаклда расмийлаштирилаётганлиги; жаримани ёки зарарни ихтиёрий равишда электрон тўлов тизимлари, мобил иловалар ёки банк кассалари орқали, ejarima.uz веб-сайти ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинети орқали тўлаши мумкинлиги; Ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг эллик фоизини ёки ўттиз кун ичида жарима миқдорининг етмиш фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилиниши; Кодекснинг 294-моддасида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.