Йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби (ВМ қарори №2240)

10-band. II. Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши ҳақидаги ҳужжатларни расмийлаштириш — 10-банд

Ҳуқуқбузар, жабрланувчи, гувоҳ, холисга тегишли бўлган шахсга доир маълумотларнинг (фамилияси, исми, отасининг исми ва туғилган санаси) планшет ёки компьютер орқали электрон шаклдаги маъмурий баённомага тўғри киритилишига ДЙҲХХ ходими масъул ҳисобланади. Бунда, ДЙҲХХ ходими ҳуқуқбузар, шунингдек гувоҳлар, холислар ва жабрланувчиларга электрон шаклдаги маъмурий баённомани ўзларининг электрон график имзоси ёки бармоқ изи билан тасдиқлашни таклиф этади. Агар ҳуқуқбузар, жабрланувчи, гувоҳ, холис Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаса ёки идентификация тизимлари ёрдамида уларнинг шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаса, уларнинг ёнида маълумотлар базасига киритилмаган чет эл паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, ДЙҲХХнинг ходими ушбу ҳужжатларга асосан шахсга доир маълумотларни электрон тизимга қўлда киритади ҳамда унинг тўғри киритилишига шахсан жавоб беради.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.