Йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби (ВМ қарори №2240)

12-band. II. Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши ҳақидаги ҳужжатларни расмийлаштириш — 12-банд

ДЙҲХХ ходими томонидан маъмурий иш юритишда планшетдан фойдаланган ҳолда аудио, видеоёзувлардан ҳамда фотосуратлардан, шунингдек, бошқа маълумотлардан (техник экспертиза хулосаси, ўлчаш воситаларининг далолатномалари ва бошқа махсус ҳужжатлар) иборат ҳужжатлар электрон шаклда қайд этилиши мумкин. Агар фуқаро ўзи содир этган ҳуқуқбузарлик фактига эътироз билдириб, маъмурий баённомани имзолашдан бош тортган тақдирда, бу ҳақда планшетдан фойдаланган ҳолда маъмурий баённомага ёзиб қўйилади. Ҳуқуқбузар маъмурий баённоманинг мазмуни юзасидан унга илова қилинадиган тушунтириш ва мулоҳазаларини беришга, шунингдек мазкур баённомага имзо чекишдан бош тортиш сабабларини баён этишга ҳақли. Бунда, ДЙҲХХ ходими томонидан гувоҳлар ва (ёки) холислар иштирокида далолатнома тузилади ҳамда ҳуқуқбузарлик аниқланган кунда pdf форматида сканер қилинган ҳолда белгиланган тартибда «E-maʻmuriy ish» тизимига киритилади. Фуқаро маъмурий баённомани имзолашдан ҳамда бу ҳақда изоҳ бериш ёки тушунтириш беришдан бош тортган ҳолларда маъмурий баённома гувоҳлар ва (ёки) холислар иштирокида расмийлаштирилади. Бунда, мазкур талабларга риоя қилинмасдан расмийлаштирилган маъмурий баённома ДЙҲХХнинг маъмурий амалиёт инспектори томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.