Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
васийлик ва ҳомийлик соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги давлат дастурларини тасдиқлайди;
давлат бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
васийлик ва ҳомийликни белгилаш, шунингдек васий ва ҳомий тайинлаш тартибини белгилайди;
васийлик ва ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларни, уларнинг жойлаштирилганлигини ҳамда мол-мулкини ҳисобга олишнинг электрон ахборот тизимини (бундан буён матнда ахборот тизими деб юритилади) ташкил этиш ва юритиш тартибини ҳамда унга киритиладиган маълумотлар рўйхатини белгилайди;
васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдини юритиш ва васий ёки ҳомий томонидан ўз мажбуриятларини бажариши тўғрисида ҳисобот тақдим этиш тартибини белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn«Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги қонун
8-modda. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги ваколатлари
(8-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)
Oddiy tilda
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ВАСИЙЛИК ВА ҲОМИЙЛИК СОҲАСИДАГИ ВАКОЛАТЛАРИ
Нимани англадади
Вазирлар Маҳкамаси — давлатнинг энг юқори бошқарув органи. Ушбу модда унинг васийлик ва ҳомийлик соҳасида қандай ишлар бажариши керак деб белгилайди. Бу органлар болалар ва ўзини ҳимоя қила олмайдиган кишиларнинг манфаатларини ҳимоя қилади.
Кимга тегишли
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тегишли.
Амалда
Агар болани ота-онаси вафот этса, давлат органлари унинг учун васий топиб беради. Вазирлар Маҳкамаси бу жараённинг қоидаларини ишлаб чиқади, компьютер тизимида болалар рўйхатини юритади ва васийларнинг ишларини назорат қилади.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.