«Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги қонун

9-modda. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги ваколатлари

(9-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз ваколатлари доирасида: васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этади; васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқади ҳамда уларни амалга оширишда иштирок этади; болаларни оилада тарбиялаш шаклининг устуворлигини таъминлайди; васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди; васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларга муносиб турмуш ва таъминот шароитларини таъминлайди; васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминловчи давлат муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириб боради; ижтимоий ишлар соҳасида васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларни маслаҳат ёрдами, ижтимоий-ҳуқуқий, психологик-педагогик, тиббий жиҳатдан комплекс қўллаб-қувватлашни таъминловчи мутахассислар тайёрлайди; оила ва болаларни қўллаб-қувватлаш муассасалари тармоқларини, хизматларини, васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларга ҳамда уларнинг оилаларига маслаҳат ёрдами, ҳуқуқий, ижтимоий, психологик-педагогик, тиббий ёрдам ва хизматлар кўрсатиш марказларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар кўради; васийлик ва ҳомийлик соҳасида халқаро ҳамкорликни белгиланган тартибда амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.