«Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги қонун

7-modda. Васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари

(7-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)

Васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари жумласига қуйидагилар киради: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси; Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги; маҳаллий давлат ҳокимияти органлари. Васийлик ва ҳомийлик бўйича фаолият: туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари томонидан — вояга етмаганларга нисбатан; туман, шаҳар тиббиёт бирлашмалари томонидан — суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган фуқароларга, шунингдек соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийликка муҳтож бўлган вояга етган муомалага лаёқатли фуқароларга нисбатан амалга оширилади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги фаолиятни ушбу Қонунда ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ваколатлар доирасида амалга оширади. Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари Ўзбекистон Республикасидан ташқарида яшайдиган, ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етмаган, муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, шунингдек соғлиғининг ҳолатига кўра мустақил равишда ўз ҳуқуқларини амалга ошира олмайдиган ва ўз мажбуриятларини бажара олмайдиган вояга етган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда васийлик ёки ҳомийлик белгилаш чора-тадбирларини кўради. Васийлик ва ҳомийлик органларидан ташқари бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларни аниқлаш ва жойлаштириш бўйича фаолият юритишига йўл қўйилмайди.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.