Туман, шаҳар тиббиёт бирлашмалари ўз ваколатлари доирасида:
муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқароларни, шунингдек соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийликка муҳтож бўлган шахсларни аниқлайди ҳамда уларнинг ҳисобини юритади;
муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқаролар, шунингдек соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийликка муҳтож бўлган шахслар ҳақидаги маълумотларнинг ахборот базасини юритади, маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотлар базасига киритиш учун тақдим этади, шунингдек давлат статистика ҳисоботини тегишли давлат статистика органига қонунчиликда белгиланган шаклда ва муддатларда тақдим этади;
муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқаролар, шунингдек соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийликка муҳтож бўлган шахслар тўғрисидаги, уларнинг жойлаштирилганлиги ҳамда мол-мулки ҳақидаги маълумотларни ахборот тизимига киритиш учун туман, шаҳар ҳокимлигига тақдим этади;
муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди;
васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган ҳамда васийларга ва ҳомийларга қўйиладиган талабларга мос бўлган шахсларни танлашни ҳамда ҳисобга олишни амалга оширади;
муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқароларга, шунингдек соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийликка муҳтож бўлган шахсларга нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгилаш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлайди;
муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқароларнинг, соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийликка муҳтож бўлган шахсларнинг турмуш ва таъминот шароитларини, шунингдек васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахсларнинг турмуш шароитларини текширувдан ўтказади ҳамда бу ҳақда далолатнома тузади;
васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахснинг васий ёки ҳомий этиб тайинланиши мумкинлиги тўғрисида туман, шаҳар ҳокимига хулоса беради;
васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини юритади;
васийлар ва ҳомийларнинг ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажариши устидан назоратни амалга оширади, уларга васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларни парвариш қилишни, тарбиялашни ва уларнинг тиббий кузатувини ташкил этишда ёрдам кўрсатади;
васийликни ёки ҳомийликни тугатиш тўғрисида, шунингдек ушбу Қонуннинг 29 ва 30-моддаларида назарда тутилган ҳолларда васийларни ёки ҳомийларни ўз мажбуриятларини бажаришдан озод этиш ёхуд четлаштириш ҳақида туман, шаҳар ҳокимига илтимосномалар киритади;
васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларига доир ариза билан белгиланган тартибда судга мурожаат қилади, мазкур масалаларга доир ишларни суд мажлисларида кўриб чиқишда иштирок этади;
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, таълим муассасалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари билан васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларга тегишинча маслаҳат ёрдами, ҳуқуқий, ижтимоий, психологик-педагогик ва тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича ҳамкорлик қилади;
фуқароларга васийлик ва ҳомийлик масалалари бўйича маслаҳатлар беради;
фуқароларнинг васийлик ва ҳомийлик масалаларига доир мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан зарур чоралар кўради.
Туман, шаҳар тиббиёт бирлашмалари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn«Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги қонун
13-modda. Туман, шаҳар тиббиёт бирлашмаларининг васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги ваколатлари
(13-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)
Oddiy tilda
NIMANI ANGLATADI
Туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари (ҳамда касалхоналар) васийлик ва ҳомийлик масалаларида муҳим роль ўйнайди. Улар ўз вазифасида ўзини ўзи бошқара олмаган ёки сўзи эшитилмаган одамларни аниқлаб, уларга ҳомий ёки васий назоқа қилишда ёрдам беради. Тиббиёт бирлашмалари ушбу одамларнинг соғлиғи ва ҳаёти ҳақида маълумот йиғиб, уларнинг ҳуқуқлари сақланишини назорат қилади.
KIMGA TEGISHLI
Бу ваколатлар туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларига (касалхоналарга) мансуб.
AMALDA
Масалан, касалхонада ўзи ўзини бошқара олмаган қариб аёл жойлашган. Тиббиёт бирлашмаси унинг ҳолатини аниқлаб, ҳокимликка маълумот беради ва унга ҳомий назоқа қилиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлайди.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.