«Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги қонун

12-modda. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари болаларни ҳимоя қилиш шуъбаларининг васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги ваколатлари

(12-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)

Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари ўз ваколатлари доирасида: етим болаларни ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлайди ва уларнинг ҳисобини юритади; етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳақидаги маълумотларнинг ахборот базасини юритади, шунингдек давлат статистика ҳисоботини тегишли давлат статистика органига қонунчиликда белгиланган шаклда ва муддатларда тақдим этади; етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги, уларнинг жойлаштирилганлиги ҳамда мол-мулки ҳақидаги маълумотларни ахборот тизимига киритади; етим болаларнинг ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди; васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган ҳамда васийларга ва ҳомийларга қўйиладиган талабларга мос бўлган шахсларни танлашни ҳамда ҳисобга олишни амалга оширади; етим болаларга ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгилаш учун зарур ҳужжатларни тайёрлайди; етим болаларнинг ва ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг турмуш ва таъминот шароитларини, шунингдек васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахсларнинг турмуш шароитларини текширувдан ўтказади ҳамда бу ҳақда далолатнома тузади; етим болаларга ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланиши зарурлиги, шунингдек васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахснинг васий ёки ҳомий этиб тайинланиши мумкинлиги тўғрисида туман, шаҳар ҳокими учун хулоса тайёрлайди; васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини юритади; васийлар ва ҳомийларнинг ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажариши устидан назоратни амалга оширади, уларга васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларни тарбиялашни, уларнинг тиббий кузатувини ташкил этишда, таълим муассасаларига ҳамда ишга жойлаштирилишида ёрдам кўрсатади; етим болаларни ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштиришни, шунингдек уларнинг мол-мулки бут сақланишини таъминлайди; васийликни ёки ҳомийликни тугатиш тўғрисида, шунингдек ушбу Қонуннинг 29 ва 30-моддаларида назарда тутилган ҳолларда васийларни ёки ҳомийларни ўз мажбуриятларини бажаришдан озод этиш ёхуд четлаштириш ҳақида туман, шаҳар ҳокимига илтимосномалар киритади; боланинг ҳаётига ёки соғлиғига бевосита таҳдид туғилган ҳолларда уни ота-онасидан ёхуд ота-онасининг ўрнини босувчи шахслардан олиб қўйиш чора-тадбирларини кўради; вояга етмаганни тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш (эмансипация) тўғрисида ҳомийларнинг розилиги билан қарор қабул қилади; васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари юзасидан белгиланган тартибда ариза билан судга мурожаат қилади, мазкур масалалар юзасидан ишларни суд мажлисларида кўриб чиқишда иштирок этади; ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганнинг ўз иш ҳақи, стипендияси ёки бошқа даромадларини мустақил равишда тасарруф этиш ҳуқуқини чеклаш ёки уни бу ҳуқуқдан маҳрум этиш тўғрисида судга зарур ҳолларда ариза билан мурожаат қилади, вояга етмаганнинг қонунда белгиланган тартибда тўла муомала лаёқатига эга бўлиши ҳоллари бундан мустасно; васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларга тегишинча маслаҳат ёрдами, ҳуқуқий, ижтимоий, психологик-педагогик ва тиббий ёрдам кўрсатиш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш муассасалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади; фуқароларга васийлик ва ҳомийлик масалалари бўйича маслаҳатлар беради; фуқароларнинг васийлик ва ҳомийлик масалаларига доир мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан зарур чоралар кўради. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

NIMANI ANGLATADI Tumanlar va shaharlar hokimliklarining bolalarni himoya qilish shuʼbalari etim bolalar va ota-onasining qaramoqidan mahrum boʼlgan bolalarni topadi, ularning hisob-kitobini yuritadi. Ular vasiy va homiylarni tanlaydi, ularning turmuş sharoitini tekshiradi va bolalarning huquqlari himoyalangan ekanligini nazorat qiladi. KIMGA TEGISHLI Bu vakolat tumanlar va shaharlar hokimliklarining bolalarni himoya qilish shuʼbalariga tegishli. AMALDA Agar bir oilada ota-ona vafot etsa, bolani topish va unga vasiy yoki homiy topish shuʼbaning vazifasi. Ular vasiy boʼlmoqchi boʼlgan odamni tekshiradi, uning uyini koʼradi va boʼla oladimi yoki yoʼqmi deb hokimga xabar beradilar.

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.