«Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги қонун

15-modda. Ахборот тизимига киритиш учун маълумотларни тақдим этиш

(15-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)

Васийлик ва ҳомийлик органлари васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахслар тўғрисидаги, уларнинг жойлаштирилганлиги ҳамда мол-мулки ҳақидаги маълумотларни ҳар ойда ахборот тизимига киритади. Васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахснинг яшаш жойи ва унинг мулкий аҳволи ўзгарган тақдирда, васийлик ва ҳомийлик органлари мазкур ўзгаришлар тўғрисида етти иш куни ичида туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг болаларни ҳимоя қилиш шуъбаларини хабардор этиши ҳамда унинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдини мазкур шахснинг янги яшаш жойидаги васийлик ва ҳомийлик органига юбориши шарт. Бунда шахсий ҳужжатлар йиғмажилдининг кўчирма нусхаси васийлик ва ҳомийлик органининг архивида қолиши шарт.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.