Уй-жой фондини бошқариш уй-жой фондини, муҳандислик ускуналарини, шу уйларга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган ер участкаларини лозим даражада сақлашни, уларга хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлашни ҳамда фуқароларнинг яшаши учун зарур шароитларни яратишга қаратилган бошқа фаолиятни ўз ичига олади.
Давлат уй-жой фондини бошқариш уй-жой фондининг мулкдори ва бошқарувчи ёки бошқарувчи ташкилот ўртасида тузиладиган шартномага биноан амалга оширилиши мумкин.
Хусусий уй-жой фондини бошқариш бевосита турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорлари, ширкат, бошқарувчи ёки бошқарувчи ташкилот томонидан ёхуд қонунчиликка мувофиқ бошқача усулда амалга оширилиши мумкин.
Кўп квартирали уйни бошқариш усули шу уйдаги турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши қарори билан белгиланади. Кўп квартирали уйдаги турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Кўп квартирали уй турар жойларнинг ва яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг мулкдорлари томонидан бевосита бошқарилганда шу уйдаги умумий мол-мулкни сақлаш ёки уни таъмирлаш ишларини бажариш бўйича хизматлар кўрсатиш шартномалари турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши қарорлари асосида тузилади. Бунда учинчи шахслар билан муносабатларда турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорлари номидан турар жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши томонидан вакил қилинган турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларидан бири ёки бир нечтаси иш юритишга ҳақлидир.
Кўп квартирали уйни бошқариш «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ширкат ташкил этилмаган кўп квартирали уйни бошқариш бошқарувчи ёки бошқарувчи ташкилот томонидан кўп квартирали уйдаги турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорлари умумий йиғилишининг қарори асосида тузиладиган шартномага мувофиқ амалга оширилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matnUy-joy kodeksi
138-modda. Уй-жой фондини бошқариш
(138-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.