Уй-жой фондини бошқариш, унга хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш шартномалари ёзма шаклда тузилади.
Бошқарувчи ёки бошқарувчи ташкилот, бир томондан, ва уй-жой фонди мулкдори ёки ширкат, агар ширкат ташкил этилмаган бўлса, кўп квартирали уйдаги турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорлари, иккинчи томондан, уй-жой фондини бошқариш шартномасининг тарафларидир.
Уй-жой фондини бошқариш шартномасининг мажбурий шартлари қуйидагилардан иборат:
бошқарув амалга ошириладиган кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларининг умумий мол-мулки таркиби ҳамда уйнинг манзили;
кўп квартирали уйдаги жойлар мулқдорларининг умумий мол-мулкини, шу уйга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган ер участкаси сақланишини таъминлаш бўйича бошқарувчи ёки бошқарувчи ташкилотнинг мажбуриятлари;
бошқарувчи ёки бошқарувчи ташкилот хизматларига ҳақ тўлаш тартиби ва миқдори;
кўп квартирали уйнинг техник ҳужжатларини топшириш шартлари;
шартнома бўйича мажбуриятларнинг бошқарувчи ёки бошқарувчи ташкилот томонидан бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш тартиби.
Уй-жой фондини бошқариш шартномаси шартлари кўп квартирали уйдаги жойларнинг барча мулкдорлари учун бир хил белгиланади.
Агар уй-жой фондини бошқариш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, бошқарувчи ёки бошқарувчи ташкилот кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларига ҳар йили уй-жой фондини бошқариш шартномасининг ўтган йилги бажарилиши тўғрисида жорий йилнинг биринчи чораги ичида ҳисобот тақдим этади.
Уй-жой фондининг мулкдори ёки у ваколат берган орган, ширкат, бошқарувчи ёхуд бошқарувчи ташкилот уй-жой фондига хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш учун тегишли хизмат кўрсатувчи ва таъмирловчи ташкилотлар билан ишларни бажаришга (хизматлар кўрсатишга) доир шартномалар тузишга ҳақлидир.
lex.uz’dagi asl matn139-modda. Уй-жой фондини бошқариш, унга хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш шартномалари
(139-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 14 ноябрдаги ЎРҚ-584-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2019 й., 03/19/584/4025-сон — 2020 йил 1 августдан кучга киради)
Oddiy tilda
NIMANI ANGLATADI
Уй-жой фондини бошқариш шартномаси — бу кўп квартирали уйнинг умумий мол-мулкини (пойдевор, томи, лифт, йўлак) сақлаш ва таъмирлаш учун бошқарувчи ташкилот ва уй эгалари ўртасида тузилган ёзма келишув. Шартномада уй сақланиши, хизмат кўрсатиш, ҳақ тўлаш тартиби ва назоратни амалга ошириш қоидалари кўрсатилади.
KIMGA TEGISHLI
Бу шартнома кўп квартирали уйдаги барча турар жой эгалари ва бошқарувчи ташкилотга тегишли.
AMALDA
Масалан, сизning уйнинг томи ёмғирдан сизиб кетди. Бошқарувчи ташкилот шартнома бўйича уйнинг умумий қисмларини таъмирлашга мажбур. Сиз ҳар ойда ҳақ тўлайсиз, ва уй сақланиб туради.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.