Уй-жой кодекси

137-modda. Уй-жой фондини сақлаш фаолияти

(137-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 8 май)

Уй-жой фондини сақлаш фаолияти уйларни бошқаришга, уларга хизмат кўрсатишга (тегишли техник ва санитария ҳолатини сақлаб туришга), уларни таъмирлашга оид фаолиятни ҳамда уларни сақлашга ва уларда яшаш ҳамда кўп квартирали уйга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган ер участкасидан фойдаланиш учун зарур шароитлар яратишга қаратилган бошқа фаолиятни ўз ичига олади. Уй-жой фондига хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш белгиланган стандартлар, нормалар ва қоидаларга мувофиқ амалга оширилади. Хусусий уй-жой фондини сақлаш харажатларини молиялаштириш мулкдорларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Муниципал уй-жой фондини ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондини сақлаш харажатларини молиялаштириш маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда амалга оширилади. Идоравий уй-жой фондини сақлаш харажатларини молиялаштириш уй-жой фонди ўз тасарруфида ҳамда балансида турган давлат муассасалари ва ташкилотларининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Фавқулодда вазиятлар оқибатида вайрон бўлган уй-жой фондини тиклаш харажатларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида амалга оширилади. Кўп квартирали уйларни жорий ва капитал таъмирлаш учун маблағларни жамлаш (йиғиш) тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

NIMANI ANGLATADI Уй-жой фондини сақлаш — бу уйларни ишчи холатда сақлаш ва унумли фойдаланиш учун зарур бўлган барча ишлар. Бунга уйларни таъмирлаш, техник ҳолатини яхши сақлаш, сўв-газ-электр тизимларини ишчи холатда тутиш, ҳавфсизлик шартларини яратиш киради. Бу фаолият уй-жойни узоқ вақт давомида ишчи ҳолатда сақлашга ёрдам беради. KIMGA TEGISHLI Уй-жойнинг эгаси (шахсий уй-жойда — мулкдор, муниципал уй-жойда — шахар/район, идоравий уй-жойда — давлат муассасаси) сақлаш харажатларини молиялаштиришга жавобгар. AMALDA Масалан, кўп қаватли уйнинг сотибида сўв ўтказиб кетса, уй-жой сақлаш фаолияти доирасида бу сўв ўтказишни тиклаш ишлари амалга оширилади. Бунинг учун уй эгаси ёки уй-жой бошқарувчи ташкилот маблағ ажратади.

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.