Коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар совуқ ва иссиқ сув таъминоти, оқова сувларни чиқариб юбориш, электр таъминоти, газ таъминоти, иситиш (иссиқлик таъминоти), қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш учун тўланадиган тўловлардан иборатдир.
Давлат ва хусусий уй-жой фондларидаги жойларнинг мулкдорлари, ижарага, арендага олувчилари ўзларига кўрсатиладиган коммунал хизматлар учун қонунчиликка ва коммунал хизматлар кўрсатувчи корхоналар (ижрочилар) билан тузилган шартномаларга мувофиқ мажбурий тўловлар тўлайди.
Уй-жой объектининг манзили бўйича доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган вояга етган жисмоний шахслар электр таъминоти, газ таъминоти, сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматлари кўрсатилганлиги учун ҳақ тўлаш бўйича мажбуриятлар юзасидан қонунчиликка ва коммунал хизматларни етказиб берувчи (бажарувчи) корхоналар билан тузилган шартномаларга мувофиқ солидар жавобгар бўлади.
Кўрсатиладиган коммунал хизматларнинг тарифлари ва мазкур хизматлар нормативлари қонунчиликка мувофиқ тасдиқланади.
Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
lex.uz’dagi asl matnUy-joy kodeksi
133-modda. Коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар
(133-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.