Кўп квартирали уйдаги турар жой ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдори ўзига қарашли турар жойни ўз ҳисобидан тегишли техник ва санитария ҳолатида сақлайди, шунингдек кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкни ва шу уйга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган ер участкасини сақлаш бўйича умумий харажатларни ўз зиммасига олади.
Кўп квартирали уйдаги турар жой ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорлари умумий харажатларни, қоида тариқасида, мажбурий бадаллар шаклида биргаликда зиммаларига оладилар, бу бадаллар кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкни бошқариш, унга хизмат кўрсатиш, уни жорий ва капитал таъмирлаш ҳамда кўп квартирали уйга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган ер участкасини сақлаш харажатларининг ўрнини қоплаши керак.
Кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкни ва шу уйга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган ер участкасини сақлаш бўйича мажбурий бадаллар миқдори мазкур уйдаги турар жой ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши томонидан белгиланади.
Мулкдорнинг кўп квартирали уйдаги ўзига қарашли турар жой ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан фойдаланмаслиги ёхуд умумий мол-мулкдан фойдаланишдан воз кечиши уни кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкни ҳамда шу уйга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган ер участкасини сақлаш бўйича умумий харажатларда иштирок этишдан тўлиқ ёки қисман озод қилмайди.
Кўп квартирали уйдаги турар жой ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдори ўзининг умумий мол-мулкни сақлаш бўйича умумий харажатлардаги иштирокига доир мажбуриятини турар жойни шартнома бўйича ижарага, арендага олувчига ўтказиши мумкин, бунда ҳақнинг ўз вақтида тўланиши масъулияти турар жой ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорининг зиммасида бўлади.
Кўп квартирали уйдаги турар жой ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдори ширкатни, бошқарувчини ёки бошқарувчи ташкилотни ёхуд турар жой ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорлари томонидан вакил қилинган шахсни умумий мол-мулкни ва шу уйга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган ер участкасини сақлаш бўйича умумий харажатларни тўлашга доир мажбуриятлар жойни ижарага, арендага олувчига ўтказилганлиги ҳақида хабардор қилиши шарт.
lex.uz’dagi asl matnUy-joy kodeksi
132-modda. Кўп квартирали уйдаги турар жойларни ва яшаш учун мўлжалланмаган жойларни ва умумий мол-мулкни сақлаш харажатлари
(132-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 14 ноябрдаги ЎРҚ-584-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2019 й., 03/19/584/4025-сон — 2020 йил 1 августдан кучга киради)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.