Туристлар ва экскурсантлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
туристик хизматлар кўрсатиш шартномасида назарда тутилган хизматлардан фойдаланиш;
саёҳат билан боғлиқ тўлиқ ва ишончли ахборот олиш, шу жумладан вақтинча бўлиш мамлакатига (жойига) кириш ва унда бўлиш қоидалари, маҳаллий аҳолининг урф-одатлари, диний маросимлар, маданий мерос объектлари, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва туризм соҳасининг объектлари, атроф табиий муҳитнинг ҳолати тўғрисида ахборот олиш;
шахсий хавфсизлиги ҳамда ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш таъминланиши, шунингдек ўз мол-мулкининг бут сақланиши;
шошилинч тиббий ёрдам олиш;
туристик хизматлар кўрсатиш шартномаси бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда моддий зарарнинг ўрни қопланиши, шунингдек маънавий зиённинг компенсация қилиниши;
агар турнинг умумий қиймати ошиши шартномада шартлашилган қийматидан ортиб кетса, туристик хизматлар кўрсатишга доир шартномани туроператорлар ва турагентларга етказилган моддий зарарнинг ўрнини қопламаган ҳолда бекор қилиш.
Туристлар ва экскурсантлар:
турда иштирок этиш учун ўз соғлиғи ҳолатининг ва (ёки) ёшининг хусусиятларига боғлиқ чекловлар (қарши кўрсатмалар) тўғрисидаги, ўз доимий яшаш жойидан ташқарига чиқиши ҳамда вақтинча бўлиш мамлакатига (жойига) кириши учун чекловлар ҳақидаги маълумотларни туроператорнинг ва (ёки) турагентнинг талабига кўра тақдим этиши;
туристик хизматлар кўрсатиш шартномаси шартларига ва вақтинча бўлиш мамлакатининг (жойининг) қонунчилигига риоя этиши, унинг сиёсий ҳамда ижтимоий тузилишини, маҳаллий аҳолининг анъаналарини, урф-одатларини, диний эътиқодини ҳурмат қилиши;
вақтинча бўлиш мамлакатидаги (жойидаги) атроф табиий муҳитга, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва маданий мерос объектларига зарар етказмаслиги;
вақтинча бўлиш мамлакатидаги (жойидаги) божхона ва чегара назорати, шахсий хавфсизлик қоидаларига риоя этиши шарт.
lex.uz’dagi asl matn30-modda. Туристлар ҳамда экскурсантларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
(30-модда иккинчи қисмидаги учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.