«Туризм тўғрисида»ги қонун

31-modda. Гидлар (гид-таржимонлар), экскурсия етакчилари ҳамда йўриқчи-йўл бошловчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Гидлар (гид-таржимонлар), экскурсия етакчилари ва йўриқчи-йўл бошловчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга: тур вақтида ўз мажбуриятларини бажариши учун туроператордан, турагентдан ёки туристик маҳсулот буюртмачисидан зарур ахборот билан таъминланишини талаб қилиш; ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи ҳужжатлар билан (шартнома мавжуд бўлганда) танишиб чиқиш; туристлар ва экскурсантлар билан мустақил равишда шартномалар тузиш. Гидлар (гид-таржимонлар), экскурсия етакчилари ва йўриқчи-йўл бошловчилар: тегишли маълумотга, малака сертификатига эга бўлиши ва ўз вақтида малака оширишдан ўтиши; мамлакатнинг тарихи, маданияти, этнографияси, иқтисодиётини ва бошқа соҳаларини расмий ёки ишончли манбалардан билиши; туристик йўналишни режалаштириш ва экскурсияда ҳамроҳлик қилиш кўникмаларига эга бўлиши; ўз функционал вазифаларини бажариш чоғида исми ва фамилияси ёзилган кўкрак нишонини (бейжикни) тақиб юриши; хавфсизликни таъминлаш чораларини билиши ва фавқулодда вазиятларда амалий ҳаракат қилиш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш кўникмаларига эга бўлиши шарт.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.