«Туризм тўғрисида»ги қонун

3-modda. Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: гид (гид-таржимон) — ахборотга оид ва ташкилий хизматлар кўрсатиш, туристлар ва экскурсантларни вақтинча бўлиш мамлакатидаги (жойидаги) туристик ресурслар билан таништириш учун касбий жиҳатдан тайёргарлик кўрган, Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний шахс; йўриқчи-йўл бошловчи — туристик йўналишларда туристлар ва экскурсантларга ҳамроҳлик қилиш ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун касбий жиҳатдан тайёргарлик кўрган, Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний шахс; мустақил туризм — туристлар томонидан туроператорлар ва турагентлар иштирокисиз мустақил равишда ташкил этиладиган саёҳат; туризм соҳасининг субъектлари — туристик хизматлар мажмуини ёки уларнинг бир қисмини кўрсатиш, қўшимча туристик хизматларни (ишларни) бажариш ҳамда туристлар ва экскурсантларга товарларни реализация қилиш бўйича тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар; тур — туристик хизматларнинг камида иккита турини ўз ичига олган туристик хизматлар мажмуи билан таъминланган, белгиланган йўналиш бўйича аниқ муддатлардаги саёҳат; туризм — жисмоний шахснинг вақтинча бўлиш мамлакатидаги (жойидаги) манбалардан даромад олиш билан боғлиқ бўлган фаолият билан шуғулланмаган ҳолда доимий яшаш жойидан жўнаб кетиши (саёҳат қилиши); турист — вақтинча бўлиш мамлакатидаги (жойидаги) манбалардан даромад олиш билан боғлиқ бўлган фаолият билан шуғулланмаган ҳолда вақтинча бўлиш мамлакатига (жойига) йигирма тўрт соатдан кетма-кет ўн икки ойгача бўлган даврга борувчи ёки вақтинча бўлиш мамлакатида (жойида) камида бир кеча тунаб қолувчи жисмоний шахс; туристик ваучер — туристнинг тур таркибига кирувчи хизматларга бўлган ҳуқуқини белгиловчи ва уларнинг ҳақи тўланганлиги фактини тасдиқловчи ҳужжат; туристик йўналиш — саёҳат вақтида турист, экскурсант ташриф буюрадиган асосий жойларнинг рўйхати бўйича туристнинг, экскурсантнинг режалаштирилган ҳаракатланиш йўли; туристик хизматлар — жойлаштириш, овқатлантириш, транспорт, экскурсия ва маслаҳат хизмати кўрсатиш бўйича хизматлар, шунингдек турист ва экскурсантнинг эҳтиёжларини қаноатлантиришга қаратилган хизматлар; экскурсант — вақтинча бўлиш мамлакатида (жойида) тунаб қолмасдан йигирма тўрт соатдан ошмайдиган даврда саёҳат қилувчи жисмоний шахс; экскурсия етакчиси — туристлар ва экскурсантларни муайян туристик ресурс билан таништириш учун касбий жиҳатдан тайёргарлик кўрган, Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний шахс.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.