Жойлаштириш воситалари, транспорт, умумий овқатланиш объектлари ва кўнгилочар, маърифий, ишбилармонлик, даволаш-соғломлаштириш, жисмоний тарбия-спорт ҳамда бошқа мақсадга мўлжалланган объектлар, туристик фаолиятни амалга оширувчи ташкилотлар, экскурсия хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар мажмуи, шунингдек экскурсия етакчиларининг, гидлар (гид-таржимонлар) ҳамда йўриқчи-йўл бошловчиларнинг хизматлари мажмуи туристик индустриядир.
Туристик хизматлар кўрсатиш шартномасига мувофиқ туристик индустриядаги хизматларнинг турлари қуйидагилардан иборатдир:
турларни тақдим этиш бўйича хизматлар;
яшаш жойларини тақдим этиш бўйича хизматлар;
овқатлантириш бўйича хизматлар;
ахборотга оид, реклама хизматлари;
транспорт хизматлари;
барча турдаги транспорт учун чипталар ҳамда тадбирларга ва кўнгилочар объектларга бориш учун чипталар тақдим этиш (банд қилиб қўйиш, сотиш ва етказиб бериш) бўйича хизматлар.
Туристик хизматлар кўрсатиш шартномасида бошқа туристик хизматлар ҳам назарда тутилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn14-modda. Туристик индустрия ва туристик индустриядаги хизматларнинг турлари
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.