«Туризм тўғрисида»ги қонун

15-modda. Туристик индустрия объектларини таснифлаш

Туристик индустрия объектларини таснифлаш ва уларга тоифалар бериш ихтиёрий асосда амалга оширилади. Жойлаштириш воситаларини, тоғ чанғиси трассаларини, пляжларни ўз ичига олган туристик индустрия объектларини таснифлаш ва уларга тоифалар бериш, шунингдек берилган Тоифалар реестрини юритиш ваколатли давлат органи ҳузуридаги аккредитация қилинган ташкилот томонидан амалга оширилади. Жойлаштириш воситалари меҳмонхоналар, туристик базалар ва мажмуаларни, дам олиш уйлари ва зоналарини, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, меҳмон уйларини, ўтов ва чодирли оромгоҳлар, санаторийларни ҳамда меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш бўйича хизматлар) кўрсатиладиган бошқа объектларни, шунингдек жойлаштириш воситаси сифатида тунаб қолиш учун жиҳозланган ер усти транспортини ўз ичига олади. Тоифа берилган туристик индустрия объектининг мулкдори ва (ёки) эгаси унинг мазкур тоифага мувофиқ бўлишини таъминлаши шарт.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.