«Туризм тўғрисида»ги қонун

13-modda. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг туризм соҳаси тадбирларидаги иштироки

(13-модданинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўз ваколатлари доирасида: туризм соҳасидаги давлат дастурларини, ҳудудий ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади; маданий мерос объектларини тарғиб қилишда, туризм салоҳиятини сақлаш ва ривожлантиришда иштирок этади; туризм тўғрисидаги қонунчиликнинг ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади; туризм тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштиришга доир таклифлар киритади; туризм соҳасидаги давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.