«Туризм тўғрисида»ги қонун

12-modda. Бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси

(12-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Туризм соҳасининг ривожланишини молиявий жиҳатдан қўшимча таъминлаш мақсадида ваколатли давлат органи ҳузурида бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилиши мумкин. Ваколатли давлат органи ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси: туристик йиғимлардан тушган тушумлар, халқаро молия институтларининг, хорижий донорларнинг грантлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг хайриялари, Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини депозитларга жойлаштиришдан олинадиган даромадлар бўйича тушумлар ҳамда қонунчилигида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади; маблағларни туризм соҳасининг ва туристик индустриянинг ривожлантирилишини қўллаб-қувватлашга, туристик бозорларда Ўзбекистон Республикасининг туристик маҳсулотларини ҳамда туризм соҳасидаги миллий танитиш белгисини тарғиб қилиш учун йўналтиради.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.