«Туризм тўғрисида»ги қонун

11-modda. Туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш

(11-модда тўртинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)

Туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш (бундан буён матнда Мувофиқлаштирувчи кенгаш деб юритилади) туризмни барқарор ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш масалалари бўйича давлат органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг, туризм соҳаси субъектларининг ҳамкорлигини такомиллаштириш мақсадида тузилади. Мувофиқлаштирувчи кенгаш таркибига ваколатли давлат органи, манфаатдор давлат органларининг, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари киради. Ваколатли давлат органи Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ишчи органидир. Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: ваколатли давлат органи, вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиб борган ҳолда туризмни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилишининг бориши устидан тизимли назоратни амалга ошириш, шунингдек уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, мамлакатда туризм соҳасини ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган масалаларни тезкор кўриб чиқиш ва ҳал этиш; Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ҳисоботларини эшитиб борган ҳолда туризм соҳасидаги тасдиқланган ҳудудий дастурларнинг бажарилишини, тегишли ҳудуднинг салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ҳамда жойларда мавжуд бюрократик тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ишларнинг ўрганилишини ташкил этиш; туризм соҳасидаги йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва қўшимча инфратузилмани ривожлантириш юзасидан давлат ёрдамини олиш учун бериладиган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг, шунингдек бошқа ташаббускорларнинг (ариза берувчиларнинг) таклифлари ҳамда талабномаларини ҳар йили кўриб чиқиш; Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини тарғиб қилишга ва чет эллик туристларни жалб этишга қаратилган қўшма тадбирларни хорижда ўтказиш бўйича «йўл харитасини» ҳар йили тасдиқлаш; туризм соҳасидаги стратегиялар, концепциялар, давлат дастурлари ва бошқа дастурларнинг вазирликлар ва идоралар, бошқа ташкилотлар томонидан амалга оширилишининг бориши юзасидан мониторинг ўтказиш, шунингдек улар бажарилишининг бориши тўғрисидаги ҳар чораклик ахборотни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш. Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ҳудудий органлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бошчилигидаги ҳудуд даражасида Мувофиқлаштирувчи кенгаш вазифаларини бажарувчи туризмни ривожлантириш бўйича ҳудудий кенгашлардан иборатдир.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.