Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари туризм соҳасидаги ҳудудий дастурларни, шу жумладан қисқа муддатли ҳамда ўрта муддатли истиқболда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича тадбирлар режасини тасдиқлайди ва уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади.
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари:
тегишли ҳудудда туризм соҳасидаги давлат сиёсатини ҳамда ушбу соҳани мувофиқлаштиришни амалга оширади;
туризм соҳасидаги давлат дастурларини ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
ваколатли давлат органи ва (ёки) унинг ҳудудий бўлинмаси билан келишувга кўра туризм соҳасидаги ҳудудий дастурларни, шу жумладан қисқа муддатли ҳамда ўрта муддатли истиқболда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқади, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органига тасдиқлаш учун киритади;
тегишли ҳудудда туризм соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратади;
туристлар ва экскурсантларнинг тегишли ҳудудларда жойлашган туристик ресурслардан ҳамда алоқа воситаларидан монеликсиз фойдаланишини, шунингдек уларнинг тиббий, ҳуқуқий ва бошқа турдаги ёрдам олишини таъминлайди;
мавжуд туристик салоҳиятни таҳлил қилади ва тегишли ҳудудда туризмни ривожлантириш тўғрисидаги зарур маълумотларни тақдим этади;
тегишли ҳудудда жойлашган туристик ресурсларни муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқади ва уларни жорий этади;
тегишли ҳудудда туристик индустрия объектларини режалаштириш ва қуриш ҳамда уларнинг зарур муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишини таъминлаш бўйича фаолиятни мувофиқлаштиради;
инвесторларни қидириш ва жалб этишни, шунингдек тегишли ҳудудда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг барча босқичларида уларга кўмаклашишни амалга оширади;
аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш мақсадида туризм соҳасида тадбиркорликни ривожлантиради ва қўллаб-қувватлайди;
туристик ахборот марказларини ташкил этади.
lex.uz’dagi asl matn10-modda. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг туризм соҳасидаги ваколатлари
(10-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонунига асосан биринчи қисми билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.