«Тўловга қобилияцизлик тўғрисида»ги қонун (банкротлик)

97-modda. Санация қилувчи бошқарувчи

Санация қилувчи бошқарувчиликка номзод кредиторларнинг йиғилиши ёки мажбуриятларни бажариш таъминотини берган шахслар томонидан судга тақдим этилади. Санация қилувчи бошқарувчи суд санацияси тартиб-таомили жорий этилган пайтдан эътиборан ва суд санацияси тартиб-таомили тугагунига ёки муддатидан илгари тугатилгунига қадар фаолият юритади. Санация қилувчи бошқарувчи ўз аризасига кўра ёки кредиторлар йиғилишининг ёхуд мажбуриятларни бажариш таъминотини берган шахсларнинг илтимосномасига биноан, шунингдек ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда суд томонидан озод қилиниши мумкин. Суднинг санация қилувчи бошқарувчини ўз вазифасидан айни бир пайтда янги санация қилувчи бошқарувчини тайинлаган ҳолда озод қилиш тўғрисидаги ажрими устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Мазкур ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) унинг ижросини тўхтатиб қўймайди. Суд санацияси тартиб-таомили пайтида қарздорнинг тўлов қобилияти тикланиши муносабати билан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишнинг тугатилиши санация қилувчи бошқарувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тугашига сабаб бўлади. Агар ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида суд томонидан ажрим чиқарилган ёки қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса, шунингдек бошқа шахс ташқи бошқарувчи ёки тугатувчи бошқарувчи этиб тайинланган бўлса, санация қилувчи бошқарувчи ишлар ташқи бошқарувчига ёки тугатувчи бошқарувчига ўтказиладиган пайтга қадар ўз вазифаларини бажаришни давом эттириб туради.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

САНАЦИЯ ҚИЛУВЧИ БОШҚАРУВЧИ Нимани ангlatади Санация қилувчи бошқарувчи — бўлажак банкротлик жараёнида қарздорнинг молиясини тиклаш учун суд томонидан тайинланган махсус шахс. Унинг вазифаси қарздорнинг ишчи фаолиятини сақлаб, унинг қарзларини тўлаш имконини яратишдир. Санация қилувчи бошқарувчи суд санацияси жараёни давомида ишлайди. Кимга тегишли Санация қилувчи бошқарувчи кредиторлар йиғилиши ёки мажбуриятларни бажариш таъминотини берган шахслар томонидан сўралади ва суд томонидан расмий тайинланади. Аmalда Масалан, қарздор компанияси қарзларни тўлай олмай қолса, суд санация қилувчи бошқарувчи тайинлайди. Бу шахс компанияни ўз ишчи фаолиятида сақлаб, молиясини яхшилашга ҳаракат қилади. Агар компанияни сақлаб бўлмаса, жараён тугатилади.

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.