Кредиторлар билан ҳисоб-китоблар тамомланганидан кейин молиявий бошқарувчи судга жисмоний шахснинг мол-мулкини сотиш натижалари тўғрисидаги ҳисоботни, жисмоний шахснинг мол-мулки сотилганлигини ва кредиторларнинг талаблари қаноатлантирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини, шунингдек кредиторларнинг қаноатлантирилган талаблари миқдорини кўрсатган ҳолда кредиторларнинг талаблари реестрини тақдим этиши шарт.
Жисмоний шахснинг мол-мулкини сотиш якунлари ҳақидаги ҳисоботни кўриб чиқиш натижаларига кўра суд жисмоний шахснинг мол-мулкини сотиш тартиб-таомилини тамомлаш тўғрисида ажрим чиқаради.
Жисмоний шахс кредиторлар билан ҳисоб-китоблар тамомланганидан кейин жисмоний шахснинг мол-мулки етарли эмаслиги сабабли кредиторларнинг қаноатлантирилмаган талабларини, шу жумладан жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш ёки жисмоний шахсни банкрот деб топиш ва унинг мол-мулкини сотиш тартиб-таомили жорий этилаётганда кредиторларнинг билдирилмаган талабларини бажариш мажбуриятидан озод этилади (бундан буён матнда жисмоний шахсни мажбуриятлардан озод этиш деб юритилади).
Жисмоний шахсни мажбуриятлардан озод этиш ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳолатларга, шунингдек жисмоний шахсга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилганлиги ҳақида хабардор бўлмаган ёки хабардор бўлиши мумкин бўлмаган кредиторларнинг талабларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Жисмоний шахсни мажбуриятлардан озод этишга қуйидаги ҳолларда йўл қўйилмайди, агар:
тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда жисмоний шахснинг ғайриқонуний ҳаракатлари оқибатида қасддан тўловга қобилиятсизликни вужудга келтирганлиги ёки тўловга қобилиятсизликни яширганлиги учун ушбу шахсни жиноий ёки маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида суднинг қонуний кучга кирган ҳужжати мавжуд бўлса;
жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлигини кўриб чиқаётган судга жисмоний шахс зарур маълумотларни тақдим этмаганлиги ёки била туриб сохта маълумотлар тақдим этганлиги далиллари аниқланган ва бу далиллар жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш чоғида қабул қилинган тегишли суд ҳужжати билан тасдиқланган бўлса;
кредиторнинг ёки тегишли ваколатли органнинг талаблари юзага келган ёки бажарилаётган даврда қарздор жисмоний шахснинг қонунга хилоф ҳаракатлари, шу жумладан фирибгарлик, қарзларни тўлашдан асоссиз равишда бўйин товлаш, солиқлар ва йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш, шунингдек кредит олаётганда кредиторга била туриб сохта маълумотлар тақдим этиш, мол-мулкни яшириш ёки қасддан йўқ қилиш исботланган бўлса.
Ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда суд жисмоний шахснинг мол-мулкини сотиш тартиб-таомилини тамомлаш тўғрисидаги ажримда жисмоний шахсга нисбатан мажбуриятларни бажаришдан озод этиш ҳақидаги қоида қўлланилмаслигини кўрсатади, агар ушбу ҳоллар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш тамомланганидан кейин аниқланган бўлса, суд қарздор жисмоний шахсни мажбуриятлардан озод этиш ҳақидаги қоида қўлланилмаслиги тўғрисида ажрим чиқаради.
Кредиторларнинг жорий тўловларга доир, ҳаётига ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги талаблари, меҳнатга оид муносабатлардан келиб чиқадиган, алиментлар ундириш тўғрисидаги талаблар, шунингдек кредиторнинг шахси билан чамбарчас боғлиқ бўлган (шу жумладан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда берилмаган) даъволар ўз кучида қолади ҳамда уларнинг қаноатлантирилмаган қисми бўйича жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги иш тамомланганидан кейин қонунчиликда белгиланган тартибда тақдим этилиши мумкин.
Жисмоний шахснинг мол-мулкини сотиш тартиб-таомили тамомланганидан кейин суд кредиторларнинг ушбу модданинг еттинчи қисмида назарда тутилган ва кредиторларнинг талаблари реестрига киритилган қаноатлантирилмаган талабларига қонунчиликда белгиланган тартибда ижро варақасини беради.
Ушбу модда бешинчи қисмининг қоидалари:
жисмоний шахсни субсидиар жавобгарликка тортилган масъул шахс сифатида жалб этиш тўғрисидаги;
жисмоний шахс томонидан унинг коллегиал органларининг иштирокчиси ёки аъзоси бўлган юридик шахсга қасддан ёки бепарволик оқибатида етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги;
жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги иш бўйича ўз зиммасига юклатилган мажбуриятлар молиявий бошқарувчи томонидан бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида қасддан, бепарволик оқибатида етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги;
жисмоний шахс томонидан ўзганинг мол-мулкига қасддан ёки бепарволик оқибатида етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги;
ушбу Қонун талабларига мувофиқ ҳақиқий эмас деб топилган битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш ҳақидаги талабларга нисбатан ҳам қўлланилади.
lex.uz’dagi asl matn«Тўловга қобилияцизлик тўғрисида»ги қонун (банкротлик)
222-modda. Кредиторлар билан ҳисоб-китобларни тамомлаш ва жисмоний шахсни мажбуриятлардан озод этиш
Oddiy tilda
NIMANI ANGLATADI
222-modda жисмоний шахсни банкротликдан озод этиш қоидаларини белгилайди. Қарздорнинг мол-мулки сотилганидан кейин кредиторларга тўлов берилса, суд жисмоний шахсни қолган қарзларидан озод этади. Бу демак, одам қолган қарзларни тўлашга мажбур эмас.
KIMGA TEGISHLI
Бу қоида банкротлик жараёнидан ўтаётган жисмоний шахсларга (одамларга) татбиқ этилади.
AMALDA
Раис ўз ишчасини қарзга олди, лекин ишчасининг мол-мулки сотилганидан кейин фақат 30% қарз тўланди. Суд ишчасини қолган 70% қарзидан озод этди, ва ишчи бу қарзни тўлашга мажбур эмас.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.