«Тўловга қобилияцизлик тўғрисида»ги қонун (банкротлик)

223-modda. Жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишни қайта тиклаш

Қарздор жисмоний шахснинг мол-мулки яширилганлиги ёки жисмоний шахснинг мол-мулки қонунга хилоф равишда учинчи шахсларга берилганлиги далиллари аниқланган тақдирда, жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тартиб-таомили жараёнида талаблари қаноатлантирилмаган кредитор ёки тегишли ваколатли орган судга тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилини тамомлаш ҳақидаги ажримни қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат этишга ҳақли. Жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тартиб-таомилини тамомлаш ҳақидаги ажрим ушбу ажрим чиқарилган санада кредиторга ёки тегишли ваколатли органга маълум бўлмаган янгидан очилган ҳолатлар бўйича ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган тартибда қайта кўриб чиқилиши мумкин. Кредитор ёки тегишли ваколатли орган ушбу моддада белгиланган асосларга кўра жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тартиб-таомилини тамомлаш ҳақидаги ажримни қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги аризани суд томонидан мазкур ажримни қайта кўриб чиқиш учун асос бўлган ҳолатлар аниқланган кундан эътиборан бир ой ичида беришга ҳақли. Суднинг жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тартиб-таомилини тамомлаш ҳақидаги ажримини бекор қилиш тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни қайта тиклаш учун асос бўлади. Суд жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишни юритишни қайта тиклаш ҳақида ажрим чиқаради, ушбу ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги ҳақидаги ишни юритиш қайта тикланганда унинг мол-мулкини сотиш тартиб-таомили жорий этилади. Жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тартиб-таомилини тамомлаш тўғрисидаги ажрим бекор қилинган тақдирда, жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишни юритишни қайта тиклаш ҳақидаги хабарни эълон қилиш ушбу Қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади. Жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишни юритиш қайта тикланганда, жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тартиб-таомилини тамомлаш ҳақидаги ажрим бекор қилинган кундан эътиборан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили тамомлангунига қадар кредиторларнинг талаблари реестридаги қаноатлантирилмаган қарзнинг бир қисми тикланади. Бошқа кредиторлар ёки тегишли ваколатли орган ўз талабларини ушбу Қонунда белгиланган тартибда билдириш ҳуқуқига эга. Кредиторлар ва (ёки) тегишли ваколатли орган талабларининг таркиби ва миқдори жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги иш юритиш қайта тикланган санага кўра аниқланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.