Суд жисмоний шахсни банкрот деб топиш ва унинг мол-мулкини сотиш тартиб-таомилини бошлаш тўғрисида қуйидаги ҳолларда қарор қабул қилади, агар:
жисмоний шахс суд томонидан ушбу Қонун 200-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ зиммасига юклатилган мажбуриятни узрли сабабларсиз бажармаган бўлса;
жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш режаси ушбу Қонуннинг 207-моддасида белгиланган муддатда тақдим этилмаган бўлса;
жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш режасини тасдиқлаш суд томонидан рад этилган бўлса.
Жисмоний шахсни банкрот деб топиш ва унинг мол-мулкини сотиш тартиб-таомили кўпи билан олти ой муддатга жорий этилади. Зарур бўлганда бу муддат тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этаётган шахсларнинг илтимосномасига кўра ёки суднинг ташаббуси билан кўпи билан уч ой муддатга узайтирилиши мумкин.
Агар кредиторлар йиғилиши томонидан жисмоний шахснинг мол-мулкини сотиш тартиб-таомилини ўтказиш учун унинг молиявий бошқарувчиси номзоди тақдим этилмаган бўлса, суд жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш тартиб-таомилини ўтказган молиявий бошқарувчини тайинлайди.
Жисмоний шахснинг мол-мулкини сотиш тартиб-таомили бошланган тақдирда, суд жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетишга бўлган ҳуқуқини вақтинча чеклаш ҳақида ажрим чиқаришга ҳақли.
Жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқишга бўлган ҳуқуқи жисмоний шахсни банкрот деб топиш ва унинг мол-мулкини сотиш тартиб-таомилини тамомлаш ёки тугатиш ҳақида, шунингдек келишув битимини тасдиқлаш тўғрисида ажрим чиқариладиган кунга қадар чекланади.
Жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетиши талаб этиладиган узрли сабаб мавжуд бўлган тақдирда, суд жисмоний шахснинг илтимосномасига кўра ҳамда кредиторларнинг ва молиявий бошқарувчининг фикрларини инобатга олган ҳолда жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетишга бўлган ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисидаги ажримни муддатидан илгари бекор қилиши мумкин.
Жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетишга бўлган ҳуқуқига вақтинча чеклов белгилаш ва уни бекор қилиш тўғрисидаги ажримларнинг кўчирма нусхалари жисмоний шахсга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинларига юборилади.
Жисмоний шахсни банкрот деб топиш ва унинг мол-мулкини сотиш тартиб-таомилини бошлаш жараёнида кредиторларнинг ҳамда тегишли ваколатли органнинг талаблари ушбу Қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилиши лозим. Кредитор кредиторларнинг талаблари реестрига киритиш учун ўз талабларини белгиланган муддатда узрли сабабларга кўра билдирмаган, молиявий бошқарувчи томонидан кредиторларнинг талаблари реестрига киритилмаганлигидан ёки реестрнинг талабларини қаноатлантириш навбатидан норози бўлган ҳолларда судга мурожаат қилишга ҳақли.
Кредит ташкилотлари жисмоний шахсни банкрот деб топиш ва унинг мол-мулкини сотиш тартиб-таомили бошланганда тўловга қобилиятсиз деб топилган жисмоний шахснинг мавжуд омонатлари, ҳисобварақлари ва маблағлари ҳақида, шунингдек бошқа мол-мулки ҳамда банк ячейкасининг (сейфнинг) ижара шартномаси тўғрисида молиявий бошқарувчининг сўрови асосида ахборот тақдим этиши шарт.
lex.uz’dagi asl matn«Тўловга қобилияцизлик тўғрисида»ги қонун (банкротлик)
218-modda. Жисмоний шахсни банкрот деб топиш ва унинг мол-мулкини сотишни бошлаш
(218-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-974-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 03/24/974/0804-сон)
Oddiy tilda
**Нимани англадади**
Суд жисмоний шахсни банкрот деб топиши — бу одам ўзининг қарзларини тўла бўлиб ўдай олмаслигини расмий равишда тан олиш. Банкротлик қарори чиқарилганда, одамнинг барча мол-мулки сотилади ва унинг пули қарздорларга берилади. Бу жараён суд томонидан назорат қилинади.
**Кимга тегишли**
Бу қоида жисмоний шахсларга (одам одамларга) тегишли, улар ўзларининг қарзларини бўлиб ўдай олмаганда.
**Амалда**
Масалан, Ахмад 100 миллион сўм қарз олди, лекин ишини йўқотиб, қарзни тўла бўлиб ўдай олмади. Суд унинг банкротлигини тан олди ва уйи, машинаси сотилди. Пулар қарздорларга берилди.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.