«Тўловга қобилияцизлик тўғрисида»ги қонун (банкротлик)

219-modda. Жисмоний шахснинг мол-мулкини сотиш

Жисмоний шахсни банкрот деб топиш ва унинг мол-мулкини сотиш тартиб-таомилини бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан жисмоний шахснинг аниқланган ёки мазкур тартиб-таомил бошланганидан кейин сотиб олинган барча мол-мулки тугатиш массасини ташкил этади, бундан «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 52-моддасида назарда тутилган ҳамда ундирувни қаратиш мумкин бўлмаган мол-мулк мустасно. Агар ундирувни қаратиш мумкин бўлмаган мол-мулк тугатиш массасига киритилган бўлса, жисмоний шахснинг ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг илтимосномасига кўра суднинг ажрими билан бу мол-мулк тугатиш массасидан чиқариб ташланади. Суднинг мазкур ажрими устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Жисмоний шахснинг ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг асослантирилган илтимосномасига кўра суд қонунчиликка мувофиқ ижро ҳужжатлари бўйича ундирув қаратилган мол-мулкни тугатиш массасидан чиқариб ташлашга ҳақли ҳамда уни реализация қилишдан тушган маблағларнинг кредиторлар талабларини қаноатлантиришга алоқаси бўлмайди. Қарздор жисмоний шахснинг фуқаролик ва оила тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ унинг умумий мол-мулкдаги улушини ташкил этувчи мол-мулки тугатиш массасига киритилиши мумкин. Кредитор қарздор жисмоний шахснинг улушини умумий мол-мулкдан ажратиш ҳақида талаб қўйишга ҳақли. Қарздор жисмоний шахс банкрот деб топилган ва унинг мол-мулкини сотиш тартиб-таомили бошланган кундан эътиборан: тугатиш массасини ташкил этувчи мол-мулкка нисбатан барча ҳуқуқлар, шу жумладан уни тасарруф этишга доир ҳуқуқ жисмоний шахс номидан фақат молиявий бошқарувчи томонидан амалга оширилади; тугатиш массасини ташкил этувчи мол-мулкка нисбатан жисмоний шахс томонидан (молиявий бошқарувчининг иштирокисиз) тузилган битимлар ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди. Жисмоний шахснинг ўзи (молиявий бошқарувчининг иштирокисиз) шахсан тузган битимлари бўйича кредиторларнинг талаблари тугатиш массаси ҳисобидан қаноатлантирилмайди; жисмоний шахснинг мол-мулкига илгари қўйилган тақиқлар ва жисмоний шахснинг мол-мулкини тасарруф этишга доир бошқа чекловлар олиб ташланади; неустойкаларни (жарималарни, пеняларни) ва бошқа молиявий санкцияларни, шунингдек жисмоний шахснинг барча мажбуриятлари бўйича фоизларни ҳисоблаш тугатилади, бундан жорий тўловлар мустасно. Қарздор жисмоний шахс молиявий бошқарувчиси тайинланган кундан эътиборан уч иш куни ичида ўз эгалигидаги барча мол-мулкларни, шу жумладан бундай мол-мулклар бўйича мулкий ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатларни молиявий бошқарувчисига топшириши шарт, қонунчиликка мувофиқ ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган мол-мулклар бундан мустасно. Мазкур мажбуриятни бажаришдан бош тортган қарздор жисмоний шахс қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади. Молиявий бошқарувчи жисмоний шахснинг номидан мол-мулкни сотиш пайтида: жисмоний шахснинг банклардаги ва бошқа кредит ташкилотларидаги ҳисобварақлари ҳамда омонатлари маблағларини бошқаради; жисмоний шахснинг банклардаги ҳамда бошқа кредит ташкилотларидаги ҳисобварақларини очади ва (ёки) ёпади; юридик шахс иштирокчисининг қарздор жисмоний шахсга тегишли бўлган ҳуқуқини, шу жумладан иштирокчиларнинг умумий йиғилишида овоз бериш ҳуқуқини амалга оширади; жисмоний шахснинг мулкий ҳуқуқларига тааллуқли бўлган, шу жумладан жисмоний шахснинг мол-мулкини бошқа шахсга ўтказиш ёки қайтариш, уни ўзга шахснинг эгалигидан талаб қилиб олиш ҳақидаги ишларни судларда кўриб чиқишда иштирок этади. Қарздор жисмоний шахс банкрот деб топилган ва унинг мол-мулкини сотиш тартиб-таомили бошланган кундан эътиборан: қарздор жисмоний шахснинг мол-мулкка, шу жумладан кўчмас мулкка ва қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказишни ёки бошқа шахс зиммасига юклатишни рўйхатдан ўтказиш фақат молиявий бошқарувчининг аризаси асосида амалга оширилади. Жисмоний шахснинг ушбу санага қадар берилган аризалари ижро этилмайди; қарздор жисмоний шахснинг мажбуриятларини бажариш мақсадида пул маблағларини ёки мол-мулкни кредиторларга тўғридан-тўғри учинчи шахс томонидан ихтиёрий равишда беришга йўл қўйилмайди, бу маблағлар ва мол-мулк тугатиш массасига киритилади; қарздор жисмоний шахс банкларда ва бошқа кредит ташкилотларида банк ҳисобварақларини ҳамда омонатларни очишга ва улардан пул маблағларини олишга ҳақли эмас, бундан ушбу Қонун 206-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно. Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари, агар улар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жисмоний шахсга нисбатан банкротлик ва унинг мол-мулкини сотиш тартиб-таомили жорий этилганлиги тўғрисида лозим даражада хабардор қилинган бўлса, қарздор жисмоний шахсни банкрот деб топиш ва унинг мол-мулкини сотиш тартиб-таомили бошланган кундан эътиборан қарздор жисмоний шахснинг мол-мулкини тасарруф этишга доир ёхуд улар томонидан жисмоний шахсга берилган ишончнома, депозит шартномаси ва (ёки) банк ҳисобварағи шартномаси, шу жумладан банк картаси бўйича операциялар амалга оширилиши учун жавобгар бўлади. Жисмоний шахсни банкрот деб топиш ва унинг мол-мулкини сотиш тартиб-таомилини бошлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан кейинги бир иш кунидан кечиктирмай жисмоний шахс ўзида мавжуд бўлган барча банк карталарини (ПИН-кодни кўрсатган ҳолда) молиявий бошқарувчига топшириши шарт. Улар олинган кундан кейинги бир иш кунидан кечиктирмай молиявий бошқарувчи пул маблағларини қарздор жисмоний шахснинг алоҳида ҳисобварағига ўтказиш учун ўзи олган банк карталари билан боғлиқ операцияларни тўхтатиб туриш чораларини кўриши шарт. Кўп квартирали уйларнинг ва (ёки) бошқа кўчмас мулк объектларининг улуш киритиш асосидаги қурилишида иштирок этиш тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ улуш киритиш асосидаги қурилишда иштирок этиш ҳақидаги битимга доир ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун тузилган шартнома бўйича гаровга қўйилган жисмоний шахснинг мол-мулки алоҳида ҳисобга олинади ва мазкур битим бўйича талаб қилиш ҳуқуқи тугатиш массасига киритилади.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

ЖИСМОНИЙ ШАХСНИНГ МОЛ-МУЛКИНИ СОТИШ Нимани ангlatadi Банкротлик жараёни бошланганда, қарздорнинг барча мол-мулки (уй, машина, пул ва бошқалар) молиявий бошқарувчи номидан сотилади. Бу сотилган мол-мулкдан олинган пулlar кредиторларга (қарз берувчиларга) берилади. Қарздор ўзи бу мол-мулкни сотиб ёки ўзга берита олмайди. Кимга тегишли Бу қоида банкротлик жараёни бошланган жисмоний шахсларга (одам) қўлланилади. Амалда Масалан, Ахмад қарзга батамом қобилиятсиз бўлиб, суд унинг банкротлигини тан олди. Унинг уйи, мошинаси ва бошқа нарсалари молиявий бошқарувчи сотади, сотилган пулни қарз берувчиларга берилади. Ахмад ўзи бу нарсаларни сотиб ёки ўзга берита олмайди.

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.