Жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш жараёнида қарздор жисмоний шахс кредиторлар йиғилишининг розилиги билан қуйидаги битимларни тузиши мумкин:
базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ бараваридан ошмаган миқдордаги мол-мулкни, қимматли қоғозларни, устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларни ва транспорт воситаларини тўғридан-тўғри ёки билвосита бошқа шахсга ўтказиш ёхуд сотиб олишга қаратилган;
ссудалар олиш ва бериш, кредитлар олиш, кафилликлар ва кафолатлар бериш, талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш, қарзни ўтказиш, шунингдек жисмоний шахснинг мол-мулкини ишончли бошқарувга топшириш ҳақидаги;
жисмоний шахснинг мол-мулкини гаровга бериш ҳақидаги.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган битимларни амалга ошириш билан боғлиқ низолар суд томонидан ҳал этилади.
Жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш тартиб-таомили жорий этилган санадан эътиборан жисмоний шахс ўз мол-мулкини юридик шахснинг устав фондига (устав капиталига) ҳисса ёки улуш сифатида беришга, устав фондидаги (устав капиталидаги) улушни олишга, шунингдек беғараз битимларни тузишга ҳақли эмас, ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
Жисмоний шахс махсус банк ҳисобварағини очишга ва унга қўйилган пул маблағларини молиявий бошқарувчининг розилигисиз тасарруф этишга ҳақли. Жисмоний шахс томонидан махсус банк ҳисобварағига қўйилган пул маблағларини тасарруф этиш юзасидан амалга оширилган операциялар суммаси кредиторлар йиғилиши томонидан белгиланади ва суд томонидан тасдиқланади.
Агар кредиторлар йиғилиши жисмоний шахс томонидан пул маблағларини тасарруф этиш юзасидан амалга ошириладиган операцияларнинг энг кўп миқдорини белгиламаган бўлса ёки қарздор жисмоний шахс белгиланган миқдордан қаноатланмаган бўлса, бундай миқдор қарздор жисмоний шахснинг аризасига кўра суд томонидан белгиланиши ва тасдиқланиши мумкин.
Суд қарздор жисмоний шахснинг аризасига кўра унинг банк ҳисобварағидаги пул маблағларини тасарруф этишга доир энг кўп миқдорни кўпайтириш ҳуқуқига эга.
Қарздор жисмоний шахс бошқа ҳисобварақларга (омонатларга) қўйилган маблағларни молиявий бошқарувчининг олдиндан берилган ёзма розилиги асосида тасарруф этади.
lex.uz’dagi asl matn«Тўловга қобилияцизлик тўғрисида»ги қонун (банкротлик)
206-modda. Қарздор жисмоний шахснинг ваколатларини чеклаш
Oddiy tilda
ҚАРЗДОР ЖИСМОНИЙ ШАХСНИНГ ВАКОЛАТЛАРИНИ ЧЕКЛАШ
Нимани англадади
Банкротлик жараёнида қарздор жисмоний шахс (одам) ўзининг молларини, пулларини ва бошқа мол-мулкини ўзи хохлаган тариқада ишлата олмайди. Унинг барча катта ишлари молиявий бошқарувчи ва суд рухсатисиз амалга ошмайди. Бу қарздорнинг қарзларини тўлаш учун мол-мулкини сақлаш учун қилинади.
Кимга тегишли
Бу қоида банкротлик жараёни бошланган жисмоний шахслар (одамлар) учун қўлланилади.
Аmalда
Масалан, қарздор Ахмад ўзи ишчи бўлса ҳам, ўзи ишчи бўлса ҳам, машина сотиб олмоқчи бўлса, молиявий бошқарувчидан рухсат олиши керак. Ёки банк ҳисобидаги пулларни ўзи хохлаган жойга ўтказа олмайди — фақат белгиланган миқдорда ишлата олади.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.