Жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш жараёнида қарздор жисмоний шахс ва (ёки) кредитор ушбу Қонуннинг 143-моддасида назарда тутилган муддат тугаган санадан эътиборан ўн кун ичида жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш режасини молиявий бошқарувчига тақдим этишга ҳақли.
Жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш режасининг лойиҳаси ҳамда унга илова қилинадиган ҳужжатлар билан танишиш тартиби ва жойи тўғрисидаги маълумотлар ушбу Қонунда белгиланган тартибда эълон қилинади.
Агар молиявий бошқарувчи ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган икки ёки ундан ортиқ шахсдан жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш режаларининг лойиҳаларини олган бўлса, у бундай лойиҳаларни кредиторлар йиғилишига кўриб чиқиш учун киритади.
Агар жисмоний шахснинг молиявий бошқарувчиси ушбу моддада кўрсатилган муддат ичида жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш режасининг бирорта ҳам лойиҳасини олмаган бўлса, у қарздор жисмоний шахс билан ҳамкорликда жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш режасини ишлаб чиқиш чораларини кўради. Агар қарздор жисмоний шахс бундай режани ишлаб чиқишга монелик қилаётган бўлса, қарздор жисмоний шахснинг молиявий бошқарувчиси кредиторлар йиғилишига жисмоний шахсни банкрот деб топиш ва унинг мол-мулкини сотиш тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида таклиф киритади.
Молиявий бошқарувчи жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш режасини, тақдим этилган режага оид эътирозларни ва (ёки) уни қайта кўриб чиқиш бўйича таклифларни (бундай эътирозлар мавжуд бўлганда), шунингдек ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни, кредиторлар реестрини, қарздор жисмоний шахснинг молиявий ҳолати ҳақидаги маълумотларни кредиторларнинг биринчи йиғилишида кўриб чиқиш учун тақдим этиши шарт.
Жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш режасининг лойиҳаси ушбу Қонунда белгиланган тартибда кредиторлар йиғилиши томонидан кўриб чиқилади.
Жисмоний шахснинг молиявий бошқарувчиси жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги иш бўйича суд муҳокамаси санасидан камида беш кун аввал судга ўз фаолияти ҳақидаги ҳисоботни, жисмоний шахснинг молиявий ҳолати тўғрисидаги маълумотларни, жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш режасининг лойиҳаси кўриб чиқилган кредиторлар йиғилишининг баённомасини ушбу Қонуннинг 16-моддасида назарда тутилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этиши шарт.
lex.uz’dagi asl matn«Тўловга қобилияцизлик тўғрисида»ги қонун (банкротлик)
207-modda. Жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш режасини тақдим этиш тартиби
Oddiy tilda
NIMANI ANGLATADI
Жисмоний шахс (одам) қарзини ўзгартириш режасини молиявий бошқарувчига тақдим этиш қоидалари. Қарздор ва кредиторлар 143-модда муддати тугаганидан сўнг 10 кун ичида режани беришлари мумкин. Агар режа келмаса, молиявий бошқарувчи ўзи режа ишлаб чиқади ёки банкротлик жараёнини бошлайди.
KIMGA TEGISHLI
Бу қоида жисмоний шахс қарздорлари, кредиторлари ва молиявий бошқарувчига тегишли.
AMALDA
Одам қарзини ўзгартириш режасини ишлаб чиқди ва молиявий бошқарувчига берди. Бошқарувчи уни кредиторлар йиғилишида кўриб чиқди. Суд муҳокамасидан 5 кун аввал бошқарувчи ҳисобот ва йиғилиш баённомасини судга тақдим этди.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.