«Тўловга қобилияцизлик тўғрисида»ги қонун (банкротлик)

140-modda. Тугатишга доир иш юритишни бошлаш

(140-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)

Суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида қарор қабул қилиниши тугатишга доир иш юритишнинг бошланишига сабаб бўлади. Тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомили муддати ўн икки ойдан ошиши мумкин эмас. Зарурат бўлганда бу муддат тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахснинг илтимосномасига кўра ёки суднинг ташаббуси билан уч ойгача узайтирилиши мумкин. Тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомили муддатини узайтириш учун қуйидагилар асос бўлиши мумкин: суд ишини ва ижро ишини юритишда қарздорнинг ёки унинг кредиторларининг мулкий манфаатига дахл қилувчи ишнинг мавжудлиги; қарздорнинг реализация қилинмаган мол-мулки мавжудлиги, бундан ушбу Қонуннинг 57-моддасида назарда тутилган ҳоллар мустасно; сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ва қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш, қарздорнинг мансабдор шахслари томонидан қарздор юридик шахснинг ва унинг кредиторлари манфаатларига қарши бошқа ҳуқуқбузарликлар ёки жиноятлар содир этилганлиги аломатлари бўйича жиноят ишининг мавжудлиги; қонунчиликнинг тугатиш бошқарувчисининг тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилини ўтказиш натижалари тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш рад этилганлиги ҳақидаги суд ажримида кўрсатилган бузилишларини бартараф этиш зарур бўлганда; қонунчиликнинг ваколатли давлат органи томонидан аниқланган бузилишларини бартараф этиш зарур бўлганда. Суднинг тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомили муддатини узайтириш тўғрисидаги ажрими устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Суд қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги қарорида қарздор юридик шахс фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, кредиторлар йиғилишининг, тугатиш бошқарувчисининг ва (ёки) тегишли республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг илтимосномасига кўра тугатишга доир иш юритиш қарздорнинг фаолиятини тўхтатмасдан амалга оширилишини кўрсатиши мумкин. Бунда қарздорнинг тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилгунига қадар тузилган ва фаолиятини давом эттириш учун зарур бўлган шартномаларини бажаришни тўхтатишга ёки уларни бажаришни рад этишга йўл қўйилмайди. Тугатиш бошқарувчиси томонидан қарздорнинг фаолиятини давом эттириш учун муҳим деб топилган ва қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича иш юритув қўзғатилгунига қадар тузилган шартномаларнинг бажарилиши давом эттирилади. Бунда тарафларнинг шартномаларни бажаришни тўхтатиш ёки уларни бажаришни рад этиш тўғрисидаги келишувлари қарздор банкрот деб топилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомили бошланганлиги муносабати билан ҳақиқий эмас деб ҳисобланади, бундан ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза қабул қилинганидан кейин қарздор томонидан алоҳида кредитор ёки бошқа шахс билан тузилган битим, агар бундай битим бир кредиторнинг бошқа кредитор олдидаги пул мажбуриятлари бўйича талабларини афзалроқ тарзда қаноатлантиришга олиб келса, тугатиш бошқарувчисининг ёки кредиторнинг аризасига биноан суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Қарздорнинг фаолиятини тўхтатмасдан туриб, уни тугатишга доир иш юритишни амалга ошириш, агар икки ҳисобот чораги якунларига кўра фаолиятдан кетма-кет зарар кўрилган бўлса, иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмас деб топилади. Қарздорнинг фаолиятини тўхтатмасдан туриб, уни тугатишга доир иш юритишни амалга ошириш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмас деб топилган тақдирда, суд қарздорнинг фаолиятини тўхтатмасдан туриб, уни тугатишга доир иш юритишни бекор қилиши ва тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилининг умумий тартибига ўтиш тўғрисида ажрим чиқариши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

**Нимани англадади** Суд қарздорни банкрот деб топганда, унинг молларини сотиш ва қарзларини тўлаш жараёни бошланади. Бу жараён одатда 12 ойдан кўп давом тўлмайди, лекин зарур бўлса 3 ойгача узайтирилиши мумкин. Ушbu жараён давомida қарздорнинг мавjud молларини сотиш орқали кредиторларга пул берилади. **Кимга тегишли** Бу қоида банкротлик жараёнида иштирок этувчи барча шахсларга — қарздорга, кредиторларга ва суд томонидан тайинланган тугатиш бошқарувчисига тегишли. **Амалда** Агар компания қарзларини тўла олмаса, суд уни банкрот деб эълон қилади. Сўнгра махсус назорачи унинг мол-мулкини сотади ва пулни қарзга берилган одамларга ўртасида тўғри тарқатади. Бу жараён одатда бир йилда тугалланади.

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.