«Тўловга қобилияцизлик тўғрисида»ги қонун (банкротлик)

14-modda. Кредиторлар йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабардор этиш

Лозим даражада хабардор этиш деганда кредиторга, тегишли ваколатли органга, шунингдек ушбу Қонуннинг 12-моддасига мувофиқ кредиторлар йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа шахсга кредиторлар йиғилиши ўтказилиши ҳақидаги хабарни кредиторлар йиғилиши ўтказиладиган санадан камида икки ҳафта олдин почта алоқаси орқали ёки бундай хабар кредиторлар йиғилиши ўтказиладиган санадан камида беш кун олдин олинишини таъминловчи бошқа усулда юбориш тушунилади. Кредиторни ёки кредиторлар йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа шахсни шахсан хабардор қилиш учун зарур маълумотларни аниқлаш имкони бўлмаганда ёхуд мазкур шахсларни шахсан хабардор этиш имконини бермайдиган бошқа ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда кредиторлар йиғилиши ўтказилиши ҳақидаги хабарнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда ва у белгилаган оммавий ахборот воситасида эълон қилиниши ана шундай шахсларни лозим даражада хабардор қилиш деб эътироф этилади. Кредиторлар йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабарда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак: қарздор юридик шахснинг номи ва жойлашган ери; кредиторлар йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жой; кредиторлар йиғилишининг кун тартиби; кредиторлар йиғилишида кўриб чиқилиши лозим бўлган материаллар билан танишиш тартиби; кредиторлар йиғилиши иштирокчиларини рўйхатга олиш тартиби; қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг ёки жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва яшаш жойи. Суд бошқарувчиси кредиторлар йиғилишида кўриб чиқилиши лозим бўлган материаллар билан йиғилиш ўтказиладиган санадан камида уч иш куни илгари танишиш учун кредиторларга имконият яратиши керак.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.