«Тўловга қобилияцизлик тўғрисида»ги қонун (банкротлик)

141-modda. Тугатишга доир иш юритишни бошлаш оқибатлари

Суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан: қарздорнинг мол-мулкини бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ бўлган ёки унинг мол-мулкини учинчи шахсларга фойдаланиш учун топширишга сабаб бўлувчи битимлар тузишга фақат ушбу бобда белгиланган тартибда йўл қўйилади; қарздорнинг барча пул мажбуриятларини бажариш муддати, шунингдек кечиктирилган солиқлар ҳамда йиғимларни тўлаш муддати бошланган деб ҳисобланади; қарздорнинг барча турдаги қарзлари бўйича неустойка (жарима, пеня) ва фоизларни ҳисоблаш тугатилади; мол-мулк солиғи, ер солиғи, шунингдек солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича мажбуриятлар юзасидан аввал ҳисобланган ва ундирилмаган пенялар ва жарималар ҳисоблаш тўхтатиб турилади; қарздор мол-мулкини сотишдан тушган маблағларнинг қарздорликни тўлашга йўналтирилган қисми қўшилган қиймат ва даромад солиғидан озод этилади; қарздорнинг молиявий аҳволи ҳақидаги маълумотлар махфийлик тоифасига, шу жумладан тижорат сирига мансублигини йўқотади; ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратишга доир барча чекловлар олиб ташланади; ижро ҳужжатларини ижро этиш тугатилади. Пул мажбуриятлари, солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича барча талаблар, бошқа мулкий талаблар фақат тугатишга доир иш юритиш доирасида қарздорга тақдим этилиши мумкин, бундан мулк ҳуқуқини эътироф этиш, маънавий зиённи компенсация қилиш, мол-мулкни бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олиш, асоссиз орттирилган бойликни қайтариш, битимларни ҳақиқий эмас деб топиш ва уларнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш тўғрисидаги талаблар, шунингдек жорий тўловлар бўйича талаблар мустасно. Тугатишга доир иш юритиш бошлангунига қадар қарздорнинг мажбуриятларини бажариш таъминоти сифатида берилган мол-мулкдан фойдаланишдан мазкур иш юритиш бошланганидан кейин олинадиган ҳосилга, маҳсулотга ва даромадларга нисбатан кредиторнинг ўз талабларини бажариш таъминоти сифатидаги ҳуқуқи татбиқ этилмайди. Ижро этилиши ушбу модда биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошисига мувофиқ тугатилган ижро ҳужжатлари қонунчиликда белгиланган тартибда давлат ижрочилари томонидан тугатиш бошқарувчисига ўтказилиши лозим. Қарздорнинг барча мажбуриятларини бажаришга фақат тугатишга доир иш юритиш доирасида йўл қўйилади. Суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан қарздорнинг бошқарув органлари қарздорнинг мол-мулкини бошқариш ва тасарруф этиш вазифаларини бажаришдан, агар илгари четлаштирилмаган бўлса, четлаштирилади, қарздор раҳбарининг ваколатлари тугатилади (қарздорнинг раҳбари билан тузилган меҳнат шартномаси тугатилади), қарздорнинг ишларини бошқариш тугатиш бошқарувчисининг зиммасига юклатилади, шунингдек мулкдорнинг қарздор мол-мулкини бошқариш ва тасарруф этишга доир ваколатлари тугатилади. Тугатиш бошқарувчиси қарздорнинг раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасини тугатиш ёки мазкур раҳбарни бошқа ишга ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқаради. Ушбу бобда белгиланган ҳолларда тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомили жараёнида қарздорнинг иштирокчилари (муассислари) тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахсларнинг ҳуқуқларига эга бўлади.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

**Нимани англадади** Суд қарздорни банкрот деб топганидан сўнг, унинг моласи ва қарзлари махсус тартибда бошқарилади. Қарздорнинг ўз бизнесини бошқариш ҳуқуқи олиб ташланади, унинг ўрнига тугатиш бошқарувчиси назорат қилади. Барча қарзларни тўлаш фақат банкротлик жараёнида амалга ошади. **Кимга тегишли** Бу қонун қарздор (банкротлик жараёнидаги шахс), кредиторлар (қарз берувчилар) ва суд томонидан тайинланган тугатиш бошқарувчисига тегишли. **Амалда** Масалан, компания қарзларини тўла олмаса, суд уни банкрот деб эълон қилади. Ўша пайтдан компанияси раҳбари ишдан четлаштирилади, унинг моласи сотилади ва пулар кредиторларга тўланади. Компания раҳбари ўз ишини давом эттира олмайди.

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.