Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритиш тугатилганлиги ёки суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилганлиги ташқи бошқарувчининг ваколатлари тугашига олиб келади.
Агар ташқи бошқарув тартиб-таомили келишув битимини тузиш ёки кредиторларнинг талаблари қаноатлантирилиши билан тамомланса, ташқи бошқарувчи янги раҳбар сайлангунига (тайинлангунига) қадар қарздорнинг раҳбари вазифасини бажаришни давом эттириб туради.
Ташқи бошқарувчи қарздорнинг раҳбарини сайлаш (тайинлаш) тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун қарздорнинг бошқарув органини ўз ташаббуси билан чақиришга ҳақли. Қарздорнинг ва қарздор мол-мулки эгасининг бошқа бошқарув органлари ваколатлари тикланади.
Агар суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳамда тугатиш бошқарувчиси этиб бошқа шахс тайинланган бўлса, ташқи бошқарувчи тугатиш бошқарувчисига ишларни топширгунига қадар ўз вазифасини бажаришни давом эттириб туради. Ташқи бошқарувчи тугатиш бошқарувчиси тайинланган санадан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай ишларни унга топшириши шарт.
lex.uz’dagi asl matn«Тўловга қобилияцизлик тўғрисида»ги қонун (банкротлик)
139-modda. Ташқи бошқарувчининг ваколатларини тугатиш тартиби
Oddiy tilda
ТАШҚИ БОШҚАРУВЧИНИНГ ВАКОЛАТЛАРИНИ ТУГАТИШ ТАРТИБИ
Нимани англадади
Ташқи бошқарувчи — бу қарздорнинг ишларини бошқаради. Унинг ваколатлари туганди, агар суд банкротлик ишини тугатса ёки қарздорни банкрот деб топса. Ташқи бошқарувчи янги раҳбар сайланмасидан олдин раҳбарлик вазифасини давom эттириб туради.
Кимга тегишли
Бу қонун қарздорнинг ташқи бошқарувчисига ва унинг ваколатларини тугатишга тегишли.
Аmalда
Масалан, компания қарздорлари тўлай олмади. Суд ташқи бошқарувчи тайинлади. Икки ой ўтгач, қарздорларнинг талаблари қаноатланди. Ташқи бошқарувчи янги раҳбарни сайлаш учун бошқарув органини чақириб, ўз ваколатларини тугатади.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.