«Тўловга қобилияцизлик тўғрисида»ги қонун (банкротлик)

133-modda. Ташқи бошқарувчининг ҳисоботини кўриб чиқиш

Ташқи бошқарувчининг ҳисоботи ташқи бошқарув тартиб-таомили муддати тугаганидан кейин ўн кундан кечиктирмай ёки ташқи бошқарув тартиб-таомилини муддатидан илгари тугатиш учун асослар юзага келганидан кейин ўн беш кундан кечиктирмай ёхуд кредиторлар йиғилишини чақириш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг (органларнинг) талабига биноан кредиторлар йиғилиши чақирилган тақдирда бир ойдан кечиктирмай чақириладиган кредиторлар йиғилиши томонидан кўриб чиқилади. Ташқи бошқарувчи барча кредиторларга ташқи бошқарувчининг ҳисоботини кўриб чиқиш бўйича кредиторлар йиғилиши ўтказилиши тўғрисида ушбу Қонуннинг 14-моддасида назарда тутилган тартибда хабар бериши шарт. Ташқи бошқарувчи кредиторларга ташқи бошқарув тартиб-таомилининг муддати тугашига камида ўн беш кун қолганида ёки кредиторлар йиғилишини чақиришнинг белгиланган санасига камида ўн кун қолганида ташқи бошқарувчининг ҳисоботи билан олдиндан танишиш имкониятини бериши шарт. Кредиторлар йиғилиши ташқи бошқарувчининг ҳисоботини кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилишга ҳақли: қарздорнинг тўлов қобилияти тикланганлиги ва кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилишга киришганлиги муносабати билан ташқи бошқарув тартиб-таомилини тугатиш тўғрисидаги илтимоснома билан судга мурожаат этиш ҳақидаги; келишув битими тузиш тўғрисидаги; ташқи бошқарув тартиб-таомилининг муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома билан судга мурожаат этиш ҳақидаги; қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги илтимоснома билан судга мурожаат этиш ҳақидаги.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

Nimani anglatadi Ташқи бошқарувчи компанияни сақлаш учун қилган ишларини ҳисоботи кредиторлар йиғилишида кўриб чиқилади. Бу ҳисобот муддат тугашидан сўнг ўн кун ичида ёки кредиторлар йиғилиши чақирилса, бир ой ичида кўриб чиқилиши керак. Кредиторлар ҳисобот билан олдин танишиш ҳуқуқига эга. Kimga tegishli Бу қоида қарздор компанияси ва унинг барча кредиторларига (қарз берувчиларига) тегишли. Amalda Агар компания қарзларини тўлай олса, йиғилиш ташқи бошқарувни тугатиш ҳақида қарор қабул қилади. Агар қарзлар қолса, йиғилиш компанияни банкрот деб топиш ҳақида судга мурожаат этишни қарор қилиши мумкин.

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.