«Тўловга қобилияцизлик тўғрисида»ги қонун (банкротлик)

134-modda. Ташқи бошқарувчи ҳисоботининг суд томонидан тасдиқланиши

Ташқи бошқарувчининг кредиторлар йиғилиши томонидан кўриб чиқилган ҳисоботи ва кредиторлар йиғилишининг баённомаси кредиторлар йиғилиши ўтказилган санадан кейин икки кундан кечиктирмай ташқи бошқарувчи томонидан судга юборилади. Ташқи бошқарувчининг ҳисоботига кредиторларнинг талаблари реестри ва кредиторлар йиғилиши қабул қилган қарорга қарши овоз берган ёки овоз беришда иштирок этмаган кредиторларнинг шикоятлари илова қилиниши керак. Ташқи бошқарувчининг ҳисоботи ва кредиторларнинг шикоятлари суд томонидан мажлисда кўриб чиқилади. Суд мажлиси ўтказиладиган сана, вақт ва жой тўғрисида ташқи бошқарувчи, шунингдек шикоят берган кредиторлар хабардор қилинади. Хабардор қилинган шахсларнинг ҳозир бўлмаслиги тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни кўришга монелик қилмайди. Ташқи бошқарувчининг ҳисоботи қуйидаги ҳолларда суд томонидан тасдиқланиши лозим, агар: кредиторларнинг барча талаблари кредиторларнинг талаблари реестрига мувофиқ қаноатлантирилган бўлса; қарздорнинг тўлов қобилияти тикланиши ва кредиторлар билан ҳисоб-китобларга ўтилиши муносабати билан кредиторлар йиғилиши ташқи бошқарув тартиб-таомилини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган бўлса; кредиторлар йиғилиши томонидан муайян навбатдаги кредиторлар билан ҳисоб-китоблар бошланиши ҳақида қарор қабул қилинган бўлса; ташқи бошқарувчи муайян навбатдаги кредиторлар билан ҳисоб-китобларни бошлаш тўғрисида илтимоснома берган бўлса; кредиторлар билан қарздор ўртасида келишув битими тузилган бўлса; ташқи бошқарув тартиб-таомили муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома билан судга мурожаат этиш ҳақида кредиторлар йиғилиши томонидан қарор қабул қилинган бўлса. Суд, агар қуйидагилар аниқлангудек бўлса, ташқи бошқарувчининг ҳисоботини тасдиқлашни рад этади: кредиторларнинг талаблари реестрига мувофиқ барча кредиторларнинг талаблари қаноатлантирилмаганлиги; қарздорнинг тўлов қобилияти тикланиши аломатлари мавжуд эмаслиги; муайян навбатдаги кредиторлар билан ҳисоб-китобларни бошлаш учун асослар мавжуд эмаслиги; келишув битимини тасдиқлаш учун монеликлар мавжудлиги. Ташқи бошқарувчининг ҳисоботини кўриб чиқиш натижаларига кўра суд, агар: кредиторларнинг талаблари реестрига мувофиқ барча кредиторларнинг талаблари қаноатлантирилган бўлса ёки келишув битими суд томонидан тасдиқланган бўлса, — тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатиш ҳақида; қарздорнинг тўлов қобилияти тикланиши муносабати билан кредиторлар йиғилишининг ташқи бошқарув тартиб-таомилини тугатиш тўғрисидаги илтимосномаси қаноатлантирилган тақдирда, — кредиторлар билан ҳисоб-китобларга ўтиш тўғрисида; кредиторлар йиғилишининг ёки ташқи бошқарувчининг муайян навбатдаги кредиторлар билан ҳисоб-китоблар қилишни бошлаш тўғрисидаги илтимосномаси қаноатлантирилган тақдирда, — муайян навбатдаги кредиторлар билан ҳисоб-китобларни бошлаш ҳақида; ташқи бошқарув тартиб-таомили муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома қаноатлантирилган тақдирда, — ташқи бошқарув тартиб-таомили муддатини узайтириш тўғрисида; ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар аниқланган тақдирда, — ташқи бошқарувчининг ҳисоботини тасдиқлашни рад этиш ҳақида ажрим чиқаради. Кредиторлар йиғилишининг қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги илтимосномаси мавжуд бўлса, шунингдек ташқи бошқарувчининг ҳисоботини тасдиқлашни суд рад этган ёки ташқи бошқарувчининг ҳисоботи ташқи бошқарув тартиб-таомилининг белгиланган муддати тугаган пайтдан эътиборан бир ойлик муддат ичида тақдим этилмаган ёхуд унинг ушбу Қонун 133-моддаси тўртинчи қисмининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган қарорларидан ҳеч бири қабул қилинмаган бўлса, суд қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилади.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

**Ташқи бошқарувчи ҳисоботининг суд томонидан тасдиқланиши** **Нимани англадади** Ташқи бошқарувчи (қарздорнинг молиясини бошқарадиган шахс) суд олдида ўз ишларининг ҳисобини беради. Суд бу ҳисобот тўғри-йўғонлигини текширади ва қарор қабул қилади. Ҳисобот кредиторлар йиғилишида кўриб чиқилиб, сўнг судга юборилади. **Кимга тегишли** Бу қоида қарздор (тўлов қилолмаган шахс) ва унинг кредиторларига (пул берган одамларга) тегишли. **Амалда** Масалан, компания қарз төлей олмаса, ташқи бошқарувчи сўнги ўй ойида қанча пул йиғди, қайси қарздорларга берди деб суд олдида отчёт беради. Суд бу отчётни текшириб, қарздорни банкрот деб эълон қилиш ёки қарздорлик тугатиш ҳақида қарор қабул қилади.

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.